Республика штаби болалар боғчаларини санитария талабларига риоя қилган ҳолда очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов брифинг чоғида айтиб ўтди.
У ҳозирда хусусий болалар боғчалари Санитария-эпидемиология назорати марказларининг розилиги билан ишлаётганини эслатди.
«Давлат ва шаҳар болалар боғчалари ҳар бир туман ва шаҳарда махсус комиссия томонидан текширилади ва яқин кунларда уларнинг очилиши тўғрисида қарор қабул қилинади», – деди Бўрўнов.
Бош вазирнинг таъкидлашича, ҳозирда махсус кўрсатмалар билан иш-ҳаракатларнинг алгоритми тасдиқланган. Болалар боғчалари биноларини дезинфекция қилиш ҳам бошланди.
Унинг қўшимча қилишича, мактабларнинг тўлиқ ишлаши тўғрисида маълумот шу ойнинг охирида эълон қилинади.