Ўзганда ҳарбий хизматчининг оёғига ўқ тегди

Кеча, 15-сентябрь куни Ўзган туманидаги Ҳаво мудофаа кучлари офицерининг оёғига ўқ тегди. Ушбу маълумотни Қуролли Кучлар Бош штаби тасдиқлади.

Хабар қилинишича, воқеа тахминан соат 18:35 да содир бўлган. Зобит  қуролни топшираётганида, тасодифан ўқ ўзининг оёғига отилиб кетган. Унга маҳаллий касалхонадан биринчи ёрдам кўрсатилди ва кейинчалик госпиталга кўчирилди. Унинг аҳволи яхши, енгил жароҳат олган, дейилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ