Энди қирғизистонликлар Қозоғистонга фақат самолётда боришлари мумкин

Бошқа давлатларнинг фуқароларига Қозоғистон чегарасидан автоулов билан ўтиш тақиқланди. Sputnik Телеграм-канали ушбу қоида қирғизистонликларга ҳам тегишли эканлигини хабар қилди.

Қозоғистон Ўзбекистонга (11 сентябрь) ва Қирғизистонга (20 сентябрь) парвозларни тиклашни режалаштирмоқда. Натижада, қўшни мамлакатга энди фақат ҳаво йўли орқали кириш мумкин. Пиёда ёки машинада киришга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, икки томонлама музокаралар асосида 20 сентябрь куни Олмаота – Бишкек – Олмаота рейси очилади. Парвозлар чоршанба ва якшанба кунлари » Air Astana » томонидан амалга оширилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ