Октябрдан бошлаб барча ўқувчилар мактабга боришлари мумкин

Агар Қирғизистонда эпидемиологик вазият барқарорлашса, октябрь ойидан бошлаб мактабларда анъанавий таълимни қайта тиклаш режалаштирилган. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов бугун Президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан онлайн учрашувида айтиб ўтди.

Шу кунларда мактабга фақат биринчи синф ўқувчилари бориб ўқишмоқда.

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков таълим тизимини рақамлаштиришдаги ижобий ўзгаришларни мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек, у ўқитувчиларнинг иш ҳақини ўтказиш жараёнини автоматлаштириш бўйича ишларни юқори баҳолади. У мамлакатдаги барча мактабларни ўқитувчиларнинг иш ҳақини тўлашда коррупция мавжуд ёки йўқлигини текширишга чақирди.

Шунингдек, у яқин келажакда анъанавий таълим жараёнини тиклаш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлади ва уни босқичма-босқич бошланғич мактабдан бошлашни таклиф қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ