Евросиё тараққиёт банки Қирғизистонга 3 дона самолёт олиб беради

 Евросиё тараққиёт банки Қирғизистондаги ички парвозларни амалга ошириш учун  бир авиакомпанияга уч янги самолет олиб беришга кўмак беради. Бу хақда ЕТТБнинг матбуот хизмати маълум қилди. ЕТТБнинг раҳбари Андрей Бельяниновнинг айтишича, банк уч учоқни ҳарид қилиш учун маблағ ажратади ва бу лойиҳани давлат транзит лизинг компанияси орқали амалга оширади. Бундан ташқари,  ЕТТБ Қирғизистондаги саккиз аэропортни модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича таклиф…

Батафсил...

Олабуқа қишлоғидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

21-май куни соат 22:31 атрофида Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Олабуқа қишлоғининг Иброҳимов кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.  Ёнғин оқибатида уйнинг 36 квадрат метр пластик шифти, 2 дона эшиги, 2 дона дераза ва уй жиҳозлари ёниб кетган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Батафсил...

Қирғизистонда 709 минг киши ишсиз қолди

Карантин даврида Қирғизистонда 709 минг киши ишсиз қолди. Бу ҳақда Иқтисод вазирилигининг ҳудудлараро бошқармалигининг бошлиғи Зайнидин Жумалиев «Марал» радиосининг «Экомайдан» дастурида маълум қилди. Унинг айтишича, Фавқулотда вазият тартиби жорий қилинганидан буён ишсизлар сони кескин суратда кўпайган. − Карантин даврида 700 мингдан зиёд одам ишга чиқа олмай уйда қолишди. Ишсизларнинг асосий қисмини Бишкек шаҳри ташкил қилади, − деди Жумалиев. Ишсиз қолган одамларнинг…

Батафсил...

Инқироз шароитида Туркманистон аҳолиси ўз мулкини сотмоқда

Туркманистоннинг Мари вилояти аҳолиси яқинда рўй берган бўрон оқибатида юзага келган иқтисодий муаммолар боис ўзларининг уй ҳайвонлари, автомобиллари ҳамда тақинчоқларини “арзимаган пул эвази”га сотувга қўйди. «Бўрондан кейин хукумат уйларимизни қайта тиклашга ёрдам бермаяпти. Қулаб тушган том ва деворларни ўз ҳисобимиздан тиклаяпмиз. Ёрдам бериш у ёқда турсин, расмийлар ўз вақтида коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашимизни талаб қилмоқда. Болаларнинг овқати ва кексаларнинг…

Батафсил...

Ўзбекистондан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми келди

20 май куни Ўш шаҳрига Ўзбекистондан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми  келди. Бу ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Ўзбекистон номидан Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусов инсонпарварлик ёрдамини Қирғизистон Республикаси  ҳукуматининг Ўш вилоятидаги вакили  Узарбек Жилқибаевга топширди. Инсонпарварлик ёрдами таркибида, тиббий тўшаклар, (440 дона), электрон пирометрлар (1000 дона), ҳимоя кийимлари (2500 дона), тиббий қўлқоплар (150 минг дона), шунингдек тиббий юзқоплар, (150…

Батафсил...

Қирғизистондаги авиакомпанияларда 33 учоқ бор

Қирғизистондаги авиакомпаниялар 33 дона учоққа эгалик қилади. Ушбу маълумотни Фуқаролик авиация агентлигининг раҳбари Қурманбек Ақишев 20-май кунги парламент мажлисида айтиб ўтди.  Депутатлар 2001-йили Кейптаунда имзоланган авиациявий  конвенцияни кўриб чиқишмоқда. Қирғизистон ушбу битимни 2016-йили имзолаган эди. Шу кунгача Фуқаровий авиация агентлиги Қирғизистонда қайд қилинган 30дан ортиқ учоқнинг тўққиз нафаригина ишлаётганини маълум қилган.   Қолганлари эса фойдаланишга яроқсиз, баъзилари таъмирлашга берилган. Бундан ташқари, «Аэростан»…

Батафсил...

Жээнбеков ЕОИИга ҚРга Европадан келадиган юклар транзити эркинлигини таъминлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди

19 май куни Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Унда ЕОИИга аъзо мамлакатлар раҳбарлари ва кузатувчи мақомидаги Молдава президенти иштирок этди. Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, мажлисда у ЕОИИ ички божхона худудидаги тўсиқларни бартараф этиш масаласига эътибор қаратди. «Биз эҳтиёж маҳсулотлари етказиб беришда “яшил йўлак” ташкил қилишга келишиб олган эдик. Шунга қарамай,…

Батафсил...

Қирғизистонда бузилган сунъий нафас олиш ускуналарининг 77 донасини таъмирлаб бўлмайди

Қирғизистон бўйича 649 дона сунъий нафас олиш ускунаси мавжуд. Уларнинг 479 нафари ишлайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв матбуот анжуманида маълум қилди. Бўрўнўвнинг айтишича, 134 ускунани таъмирласа бўлиши аниқланган. Ускуналар орасида 41 донаси таъмирланиб, ишлатилмоқда. 77 нафар ускунанинг эса муддати ўтиб, яроқсиз ҳолга келган.  «Ҳозирда ускуналарни таъмирлашга буйруқ берилди. 93 ускуна таъмирланмоқда», – деди Бўрўнўв. Булардан ташқари саккиз…

Батафсил...

Боткен чегарасида икки миллион сомлик ноқонуний олиб ўтилаётган товар қўлга олинди

Боткен вилояти, Қадамжой туманига қарашли Марказ овулида божхона ходимлари томонидан “Мерседес-Бенц 1840 LS 4x” русумли трансорт воситаси текширилган ва транспорт воситаси Қирғизистон фуқароси  “А.Ш.Б.” исмли шахсга тегишли эканлиги аниқланган. Автомобиль воситасининг юкларини текшириш чоғида қўшни мамлакатдан ноқонуний ўтаётган жами 14 тонна қуритилган мева борлиги аниқланди. Мусодара қилинган маҳсулотнинг ўртача бозор нархи 1 миллион 900 минг сомни ташкил қилади. Мазкур факт…

Батафсил...

Олойда 60 минг сом жарима тўлаб қўйиб, меҳмон чақираман деганлар чиқмоқда

Олой туманида 60 минг сом жарима тўлаб, меҳмон чақираман деганлар бўлмоқда. Бу ҳақда бугун, 18-май куни Ўш шаҳридаги онлайн брифингда маҳаллий аҳоли вакили маълум қилди. Онлайн брифинг чоғида ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев аҳоли вакилларининг ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Савол: – Олойнинг Жўшўлу овулуда икки қўшнимиз йилқиларни бойлаб, меҳмон чақирамиз дейишмоқда. Жонлиқни сўйиб, гўштини тарқатинглар, халқни тўпламанглар десак,…

Батафсил...

Болалар боғчаси июндан бошлаб ишга тушиши мумкин

Қирғизистонда болалар боғчалари июнь ойидан бошлаб ишга тушиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 15-май куни бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев “Ата Мекен” фракциясининг мажлисида маълум қилган.  «Агар тожливирус кейинчалик кескин турда кўпайиб кетмаса корхоналар режа бўйича ўз фаолиятини бошлайверади. Бола боғчалари ва таълим муасасалари  июннинг бошларида ишга киришади деб умид қилмоқдамиз». Депутат Сайдулла Нишанов эса болалар боғчаси ўз ишини бошламаса карантиндан сўнг…

Батафсил...

Қирғизистонда ёқилғи мойлари нархи арзонлади

Қирғизистонда ёқилғи мойи нархи арзонлади. Бу ҳақда “ринг.кж” сайти ёзмоқда. Маълум бўлишича, бензиннинг Аи-92 тури 0,2-3 сомга, шунингдек Аи-95 тури 0,4-2, 2 сомга ва дизель нархи 0, 6-3 сомга арзонлаган. Умуман олганда 2020-йилнинг 4 ойининг натижаси бўйича мамлакатда ёқилғи мойларининг улгурча баҳосининг арзонлагани кузатилмоқда. Мисол учун, январь-апрель ойларида республика бўйлаб, бензин нархи 2 сом 80 тийинга ёки 6,7 фоизга арзонлади,…

Батафсил...

Қирғизистон бюджетига 10 миллард сомдан зиёд даромад тушмай қолди

Жорий йилнинг 4 ойида режалаштирилган маблағдан ҳазинага 10 млрд сомдан зиёд фойда тушмай қолган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари  Эркин Асрандиев маълум қилди. Унинг айтишича, Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулотининг кўлами ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. — Миллий статистика қўмитасининг 1-май кунги берган маълумоти бўйича, Қирғизистоннинг ЯИМти 148 млрд сомни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. Иқтисоддаги салбий кўринишлардан…

Батафсил...

Ҳукуматнинг Ўшдаги вакили Рамазон ҳайити муносабати билан исрофгарчиликка йўл бермасликка чақирди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилқибаев Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларни тўпланмасликка ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Республика штабидан хабар қилинди.  «Яқинда Рамазон ҳайити муносабати билан қуръон ўқитиш, йиллик ўтказиш маросимлари бўлиши мумкин. Кўп одамларнинг тўпланишини уюштирмасликка ва ҳудуддан-ҳудудга қатнамай туришни, шунингдек 2-3 от сўйиб, исрофли чиқимларга йўл бермаслигингизни илтимос қиламан», — деб билдирган у. Шунингдек Жилқибаев…

Батафсил...

Истанбулдан 330 қирғизистонлик ўз юртига қайтарилди

Бугун, 15-майда Истанбулдан яна 330 қирғизистонлик Бишкекга парвоз қилди. Бу ҳақда тожливирусга қарши Республика штабидан маълум қилишди.  Маълум бўлишича, Бугун Манас халқаро аэропортида Истанбул-Бишкек чартер рейсини кутиб олишди. «330 ватандошимиз ўз юртига қайтди. Ҳукумат барча юртдошларимизни ватанга қайтариш учун барча чора тадбирларни кўрмоқда», — деб ёзилади маълумотда. Эслатиб ўтамиз, 14-майда Россиядан — 147, Германиядан 59 қирғизистонлик юртга қайтарилган.

Батафсил...

Апрелда икки мингдан кўп одам ўз пенсиясини олмади

Новқат туманида 1050, Сузоқ туманида 2200 пенсионер апрел ойининг пенсиясини олмай қолган. Бу ҳақда Олий Кенгашнинг депутати Зиядин Жамалдинов парламентнинг 14-майда бўлиб ўтган мажлисида маълум қилди. -Бу икки туманга бирданига фавқулотда вазият тартиби жорий қилинган. Ҳудудларда пенсиясиясини кутаётган бир қанча одамлар бор эди. Фавқулотда вазиятда озиқ-овқат ола олмай ўтирган пенсионерларга пулини етказиб беришмабди. Энди уларга зудлик билан пулларини етказинглар!, — деди Жамалдинов.…

Батафсил...

2019-йили Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олинди

2019-йилда Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олинган. Бу кўрсаткич 2018-йилга нисбатан 2,9 тоннага кўпдир. Давлат ҳазинасига 12,9 млрд сом солиқ тушди. Маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳажми 19,9 млрд сомни ташкил қилди. Бу ҳақда бош вазир Муҳаммедқалий Абилғазиев 13-майда Олий Кенгашнинг мажлисида маълум қилди. Вазирнинг айтишича, Қумтўрдан қарамликни камайтириш, давлат улушини кўпайтириш ишлари олиб борилди. Қумтўрдан бошқа конларда 7,4 тонна олтин ишлаб чиқарилди.…

Батафсил...

Хитой-Қирғизистон чегарасидан фақат «Абу Саҳий»нинг юклари ўткизилмоқда

Қирғизистон парламенти депутати Айбек Алтинбеков 12 май куни ўтган Бюджет ва молия қўмитаси йиғилишида Хитой билан чегарадаги “Эргаштом” божхонасидан фақат Ўзбекистонга қарашли “Абу Сахий” ширкатининг юклари олиб ўтилаётганини, қирғиз тадбиркорларига эса юк олиб ўтишга тўсқинлик қилинаётганини айтди. “Тадбиркорлар бизнинг юкларни ўткизишмаётганидан шикоят қилишмоқда. Бугунги кунда фақат “Абу Сахий” фирмасининг юклари ўтаётган экан”, деди депутат. Қирғизистон божхона хизмати раҳбари Алтинбек Торутаев депутатнинг…

Батафсил...

Арслонбобда қоядан уйларга тош қулаш ҳавфи яралди

12-май куни Бозорқўрғон тумани Арслонбоб қишлоғидаги уйларга қоядан тош қулаш ҳавфи яралди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди. Маълум бўлишича, қоядан тош қулаш ҳавфи қишлоқнинг Тўраев кўчасида жойлашган 11 хонадонга  ҳавф туғдирган. Қишлоққа ФВВнинг қутқарувчилари, овул ҳукуматининг 3 нафар ҳодими етиб боришди.  Маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари юргизилиб, ўта ҳавфли бўлган 4 хонадон эгалари яқинларининг уйларига кўчирилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудда…

Батафсил...
1 … 18 19 20 21 22