Ўзбекистондан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми келди

20 май куни Ўш шаҳрига Ўзбекистондан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми  келди. Бу ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон номидан Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусов инсонпарварлик ёрдамини Қирғизистон Республикаси  ҳукуматининг Ўш вилоятидаги вакили  Узарбек Жилқибаевга топширди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибида, тиббий тўшаклар, (440 дона), электрон пирометрлар (1000 дона), ҳимоя кийимлари (2500 дона), тиббий қўлқоплар (150 минг дона), шунингдек тиббий юзқоплар, (150 минг дона).  Қўшнилар юборган ёрдамнинг умумий миқдори 248 минг долларга тенг.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ