“Сулаймон-Тоо” миллий тарихий-археология музейи мажмуасида туризмни ривожлантиришга қаратилган капитал реконструкция ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
У Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган “Ҳудудий иқтисодий ривожланиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Бунинг учун жами 12 миллион АҚШ долларига яқин маблағ йўналтирилган.
Сулаймон тоғнинг бир қатор тарихий-маданий обидалари ободонлаштирилади.
Таъмирлаш ва реконструкция қилинадиган асосий объектлар қуйидагилардир:
1. Бобур уйига олиб борувчи тоғ йўли ва томоша майдончасини таъмирлаш
2. Сулаймон тоғдаги ғор музейи
3. Этнографик ва археология музейини реконструкция қилиш
4. Ёнғин дарвозаси ва ташриф буюрувчилар марказини қуриш, ҳудудни ободонлаштириш
5. Ўрта аср ҳаммомининг реконструкция қилиниши
6. Шимол тарафдаги “Тоғ дарвозаси”ни таъмирлаш
7. Асаф ибн Бурхия мақбараси атрофини ободонлаштириш
8. “Сув дарвозаси”ни қуриш ва ҳудудни ободонлаштириш
Мазкур лойиҳа халқаро мақомга эга бўлгани учун 2020 йилда Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши томонидан ратификация қилинган ва 2021 йилдан бошлаб фаол амалга оширилмоқда.
Сулаймон тоғи ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудуд бўлгани учун реконструкция ишлари давомида тарихий-маданий меросни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир архитектура-қурилиш қарори халқаро экспертлар иштироки ва розилиги билан қабул қилинади.