Бишкекдан Самарага кетаётган поезд тўқнашувдан сўнг ҳаракатни давом эттирди

Қозоғистон ғарбида Бишкекдан Самарага кетаётган 317 сонли йўловчи поезди тепловоз билан тўқнашиб кетганидан кейин ҳаракатини давом эттирди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди. Эслатиб ўтамиз, бугун Ақтўбе вилоятида (Қозоғистон ғарбида) Бишкек-Самара йўналиши бўйича йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Аввалроқ Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати поездда 200 дан ортиқ одам, жумладан,…

Батафсил...

Қирғизистон меҳнат фаолиятида зўравонлик ва таъқибларга барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди

Меҳнат вазирлиги “Халқаро меҳнат ташкилотининг 190-сонли меҳнат соҳасида зўравонлик ва таъқибларга барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Ҳужжат Koomtalkuu.gov.kg порталида жойлаштирилган. Қонун лойиҳасининг асосли эслатмасида Конвенциянинг ўзидан кўчирма келтирилган бўлиб, унда айтилишича, «меҳнат соҳасида зўравонлик ва таъқиб қилиш бир қатор қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар ёки таҳдидларни англатади. “Бошқа қонунғқоидалар қатори, Конвенция қуйидагиларни ўз…

Батафсил...

Бишкекда тадбиркорлар янги солиқ қоидаларига қарши намойишга чиқди

Бишкекда 2 март куни Горкий майдонида «Дордой-Дыйкан», «Дордой-моторс», «Азиз» ва Ўш бозорларида савдо қилувчи тадбиркорлар иштирокида норозилик митинги бўлиб ўтмоқда. Улар янги солиқ қоидаларига қарши. Озодлик мухбирининг хабар беришича, акция иштирокчилари ўз даромадларига мос келадиган солиқ миқдорини белгилашни талаб қилишмоқда, шунингдек, назорат-касса машиналарини (НКМ) мажбурий жорий этиш ва савдо фаолиятига ягона солиқ тўловини бекор қилишни сўрамоқда. Шу билан бирга, тадбиркорлар…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга 40 та ўт ўчириш машинаси совға қилди

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг 28 февраль куни хабар беришича, Россиядан гуманитар ёрдам сифатида 40 та ўт ўчириш машинаси етиб келган. 1 март куни Бишкекнинг эски майдонидан техникаларни тантанали қабул қилиш маросими бўлиб ўтади. Қайд этилишича, ўт ўчириш машиналари икки давлат президентлари ўртасидаги аввалги келишув асосида грант сифатида берилган. 1 февраль куни Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Фавқулодда…

Батафсил...

“Альфа Телеком” ЁАЖ Қирғизистон Давлат тараққиёт банки бошқарувига ўтказилиши мумкин

“Альфа Телеком” ЁАЖ (МEГА бренди) Давлат тараққиёт банки бошқарувига ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда 1 март куни Жўқорғу Кенеш йиғилишида иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев маълум қилди. Депутат саволига жавоб берар экан, компанияни ривожлантириш мақсадида уни Давлат тараққиёт банки бошқарувига ўтказиш режалаштирилаётганини айтди. “Компания давлат назорати остида қолади, Давлат тараққиёт банки (ДТБ) 100 фоиз давлатга тегишли. ДТБ давлат корхоналарини молиялаштиради…

Батафсил...

Қирғизистондаги махсус ҳисоб рақамига Туркияга ёрдам сифатида 70 миллион сомдан ортиқ маблағ тушди

27 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига 70 миллион 837,8 минг сом ва 15 минг 250 рубль (6,5 миллион долларга яқин) тушди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Ҳисоб 7 февраль куни Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам йиғиш учун очилган эди. Аввалроқ Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам зилзиладан жабр кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун махсус ҳисоб…

Батафсил...

Қирғизистон Республикаси Миллий банки ихтиёрида 46,7 тонна олтин бор

Ҳозир Миллий банк ихтиёрида 46,7 тонна олтин бор. Бу ҳақда 28 февраль куни Миллий банк расмий вакили Аида Қорабаева матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу Қирғизистонда 2021 йилдан бери қазиб олиниб, ишлаб чиқарилган, Миллий банк томонидан сотиб олинган олтин. Қорабаеванинг сўзларига кўра, Миллий банкнинг халқаро олтин-валюта захирасидаги 16 тонна олтини 87,3 миллиард сомга тенг. Бундан ташқари, захирадаги олтин…

Батафсил...

ТИВ Новосибирскдаги портлаш натижасида қирғизистонлик аёл ҳалок бўлганини маълум қилди

Россиянинг Новосибирск шаҳридаги турар-жой биносида газ портлаши оқибатида яраланган қирғизистонлик аёл шифохонада вафот этди. Бу ҳақда 26 февраль куни Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, 9 февралдаги портлашдан сўнг умуртқа поғонаси синган қирғизистонлик аёл Новосибирск Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институтида операция қилинган ва 21 февраль куни Бердск шаҳридаги реабилитация марказига ўтказилган. “Бироқ, 24 февраль куни Қирғизистон Республикаси…

Батафсил...

Қирғизистондан пиёз экспортига қўйилган тақиқ бекор қилинди

Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғизистондан пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси тайёрланди. Бундай қадам маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида қабул қилинди, дея хабар беради бошқарма матбуот хизмати. Вазирлар маҳкамаси 1 февралдан бошлаб пиёз экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Сўнгра қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан,…

Батафсил...

Бишкекда Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганининг йиллиги муносабати билан ўтказилган намойиш иштирокчилари қўлга олинди

Бишкекдаги Дуб боғида полициячилар Украинада уруш бошланганининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган митингда қатнашган етти кишини қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова хабар берди. Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар Первомай тумани ички ишлар бўлимида. Озодлик таҳририятига Бишкекда бўлган Россия фуқароси Станислав Захаркин ҳам мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, унинг беш нафар дўсти Дуб боғида урушга қарши митинг ўтказгани…

Батафсил...

Россия қамоқхонасида сақланаётган қирғизистонлик Украинадаги урушда ҳалок бўлди

Аввалроқ Россиядаги қамоқхонада сақланаётган яна бир қирғизистонлик Украинадаги урушда ҳалок бўлгани ҳақида маълум бўлди. Эрлан Эрмеков урушга «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси орқали келгани ҳақида унинг онаси Гулнора Зокирова Озодликка хабар берди. Аёлнинг таъкидлашича, у ўғлининг ўлими ҳақида 20 февраль куни хабар топган. “Маълум бўлишича, у 6 февраль куни вафот этган. Энди болаларни қамоқдан урушга жўнатишга йўл қўймаслик керак. Мен ёлғиз…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистондан гўшт ва чорва молларини олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди

Ўзбекистондан Қирғизистон ҳудудига чорва моллари ва гўшт олиб киришга қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди. Хусусан, Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ҳамда АҚШдан парранда ва паррандачилик маҳсулотларини олиб кириш (импорт қилиш)га қўйилган тақиқ бекор қилинди. У 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ишлайди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария хизмати томонидан…

Батафсил...

Москвада ўзбек, тожик ва қирғиз мигрантлари муштлашди

Москва шарининг Люблинская кўчасидаги кафелардан бирида содир этилган оммавий муштлашувда иштирок этганлардан 15 нафари қўлга олинди. Россиянинг РЕН ТВ канали сайти 19 февралда содир этилган муштлашувда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари иштирок этганини ёзди. Ҳозирча Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг Москвадаги элчихоналари бу хабарга муносабат билдирмади. Хабарда айтилишича, дастлаб Россия фуқаролари ва мигрантлар кафеда айтишиб қолишган. Шундан сўнг улар кўчага…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларини белгилаш бўйича учрашув бўлиб ўтди

12—18 февраль кунлари Фарғона шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг бўлажак чегарани демаркация қилиш масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, томонлар демаркация жараёнини тартибга солувчи ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаган ва чегаранинг алоҳида участкаларини ўрганиш жадвалини келишиб олган. Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, йиғилиш якунлари бўйича баённома имзоланган ва навбатдаги йиғилиш Қирғизистон…

Батафсил...

Ўзбекистон шоу-бизнеси вакилининг “Дўстлик” чегарасидаги порахўрлик бўйича суриштирувга муносабати

Ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан бири “Дўстлик” чегарасидаги порахўрлик бўйича журналистик суриштирувим ҳақида фикр билдириб, видео мурожаат қилиб чиқибди. Мен уни исмини айтиб реклама қилмоқчи эмасман. Унинг сўзларига кўра, у ҳар ой «Дўстлик» постдан ўтармиш ва бир марта ҳам ундан пул олишмаган экан. Албатта, у «таниқли артист» бўлса, ундан ким ҳам пул олиши мумкин? У менинг фамилиямни нотўғри айтиб, мени бу муаммони…

Батафсил...

Бишкекда уч кишилик оилани ўлдирганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Бишкекда бир оила, она ва унинг икки вояга етмаган фарзандини ўлдиришда гумон қилинган шахс қўлга олинди. ИИВ хабарига кўра, қўлга олинган шахс 1986 йилда туғилган, Боткен вилоятида яшовчи эркак бўлган. Иш «Қотиллик» моддаси билан қўзғатилган. Маълум бўлишича, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ ходими 5 микрорайонда содир этилган қотилликда гумонланувчи бўлиб чиқди. Маълумотларга кўра, А.Ч. муқаддам Миллий хавфсизлик давлат…

Батафсил...

Суриядаги можаро ҳудудидан Қирғизистонга 18 нафар аёл ва 41 нафар бола учиб кетган

Қирғизистон фуқаролари «Айкол» гуманитар миссияси доирасида Суриядаги можаро ҳудудидан олиб келинди. Бу ҳақда 16 февраль куни Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, бугун эрталаб Қирғизистонга махсус самолётда 18 нафар аёл ва 41 нафар бола етказилган. Уларга Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакиллари ҳамроҳлик қилди. “Ушбу тадбир ҳаёти ва соғлиғи ўта хавфли…

Батафсил...

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул ундираётгани айтилмоқда

Кунига 20 минг киши ўтадиган «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида қирғизистонлик чегарачилар Ўзбекистон фуқароларидан ноқонуний равишда пул талаб қилмоқда, дея хабар бермоқда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов. 2022 йил ёзида Ўшдаги маҳаллий такси ҳайдовчилари Ўзбекистон фуқароларига қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг расмийлар Ўш аэропортидан Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасига қадар қатновчи микроавтобуслар фаолиятини йўлга қўйган ва…

Батафсил...

Қирғизистон Туркияга яна 50 нафар қутқарувчи жўнатди

12 февраль куни 50 нафар қутқарувчи Қирғизистондан Туркияга зилзиладан кейин қидирув-қутқарув ишларига ёрдам бериш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеевнинг маълум қилишича, Туркияга махсус самолётда 50 нафар қутқарувчи, 6 нафар шифокор, 75 та ўтов ва уни ўрнатадиган одамлар юборилган. Қайд этилишича, кейинги ҳафтада яна 50 нафар қутқарувчи ва 75…

Батафсил...

Қирғизистон билан Ўзбекистон чегарасида ноқонуний ер ости йўллари аниқланди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди. Хабар қилинишича, 3 ва 9 февраль кунлари Ўзбекистон ДХХ ва ИИВ олиб борган тезкор тадбирлар давомида Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.…

Батафсил...
1 … 60 61 62 63 64 … 94