“Альфа Телеком” ЁАЖ Қирғизистон Давлат тараққиёт банки бошқарувига ўтказилиши мумкин

“Альфа Телеком” ЁАЖ (МEГА бренди) Давлат тараққиёт банки бошқарувига ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда 1 март куни Жўқорғу Кенеш йиғилишида иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев маълум қилди.

Депутат саволига жавоб берар экан, компанияни ривожлантириш мақсадида уни Давлат тараққиёт банки бошқарувига ўтказиш режалаштирилаётганини айтди.

“Компания давлат назорати остида қолади, Давлат тараққиёт банки (ДТБ) 100 фоиз давлатга тегишли. ДТБ давлат корхоналарини молиялаштиради ва паст фоизли кредитлар беради. «Мега»нинг ўтказилиши билан ДТБнинг устав капитали кўпайтирилади”, — деди вазир.

Аввалроқ президент матбуот котиби Эрбол Султонбоев уяли алоқа оператори давлат назорати остида қолиши ва шахсий қўлларга ўтмаслигини айтган эди.

2021 йил июль ойида Жогорку Кенеш депутатлари давлат мулкини хусусийлаштириш дастурига ўзгартиришларни маъқулладилар, унга кўра “Альфа Телеком” ЁАЖ (100 фоиз давлат улуши), Керемет банки (0,74%) ва Евроосиё жамғарма банки (76,56%), шунингдек Кафолат жамғармасидаги Вазирлар Маҳкамасининг улушлари (14,9 фоиз) сотилиши режалаштирилган.

Кейинрок Давлат мулкини бошқариш жамғармаси Қирғизистон Миллий банки Альфа Телекомнинг потенциал харидорларидан бири эканлигини эълон қилди, аммо Миллий банк бунга жавобан компанияни сотиб олишни режалаштирмаганлигини маълум қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ