Бишкекда тадбиркорлар янги солиқ қоидаларига қарши намойишга чиқди

Бишкекда 2 март куни Горкий майдонида «Дордой-Дыйкан», «Дордой-моторс», «Азиз» ва Ўш бозорларида савдо қилувчи тадбиркорлар иштирокида норозилик митинги бўлиб ўтмоқда. Улар янги солиқ қоидаларига қарши.

Озодлик мухбирининг хабар беришича, акция иштирокчилари ўз даромадларига мос келадиган солиқ миқдорини белгилашни талаб қилишмоқда, шунингдек, назорат-касса машиналарини (НКМ) мажбурий жорий этиш ва савдо фаолиятига ягона солиқ тўловини бекор қилишни сўрамоқда. Шу билан бирга, тадбиркорлар солиқ тўлашдан қочмаслигини таъкидлади.

Қайд этилишича, намойишчилар парламент депутатлари ва президент Садир Жапаровнинг уларнинг олдига чиқишини талаб қилмоқда. Кейинроқ митингга Солиқ хизмати раиси ўринбосари Ислом Қидиргичев келган, бироқ унга намойишчилар билан гаплашишга рухсат берилмаган.

2023 йил 1 январдан бошлаб товар айланмаси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ахборот тизимида рўйхатдан ўтишлари, шунингдек, электрон жўнатма қоғозини қўллашлари шарт. Давлат солиқ хизмати маълумотларига кўра, ахборот тизими Солиқ хизматининг ягона портали бўлиб, у ЭТТНни расмийлаштириш ва реал вақт режимида контрагентга сотилган товарлар тўғрисидаги маълумотларни узатиш имконини беради.

Январь ойи бошида «Дордой-Дыйкан» бозорининг бир неча юзлаб тадбиркорлари электрон юк хатини бекор қилишни талаб қилиб, митингга чиққан эди. Бунга жавобан Давлат солиқ хизмати ходимлари тадбиркорлар ўртасида тушунтириш суҳбатлари ўтказилаётганини таъкидлади. Департаментнинг хабар беришича, ўша пайтда 14 мингга яқин тадбиркор ЭТТН тизимида рўйхатдан ўтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ