Ҳисоб палатасининг хабар беришича, улар университетнинг 2020-2022 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини текширишган. Натижада таълим муассасасига икки йил давомида давлат бюджетидан 26 миллион 689 минг сом ажратилгани маълум бўлган. Шунингдек, таълим муассасаси томонидан қурилиш ишларининг ҳажми ва қиймати ошириб кўрсатилиб, «Альфа Телеком»дан ижара тўловидан олинган маблағлар бюджетга ўтказилмаган. Бу пулларни самарасиз ишлатиб, 18 миллион сомлик…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Украинада жанг қилгани учун қамалган қирғизистонлик Россиядан бошпана топди
У Қирғизистонда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ пробация шарти билан озод қилинган эди. Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда қамалган Асқар Кубаничбек уулу Россиядан сиёсий бошпана олди. Бу ҳақида Россия Ички ишлар вазирлигининг вакили Ирина Волк 27 апрель куни ўзининг Телеграм-каналида хабар берди. 30 ёшли жангари Қирғизистонда «ёлланганлик» моддаси бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик…
Батафсил...Қирғизистоннинг яна 66 нафар фуқароси Англияда мавсумий меҳнатга ёлланди
Украинага Россиянинг босқинидан бери қирғизистонлик муҳожирлар Россияни тарк этиб, мавсумий меҳнат шартномаси орқали Ғарбга кетишга ҳаракат қилмоқда. Буюк Британияга ишлаш учун меҳнат шартномасини тузган 66 нафар Қирғизистон фуқароси Меҳнат вазирлиги томонидан ўқитилди. Уларга Британия қонунлари, солиқ тизими, иш ҳақи, мамлакат тарихи ва маданияти ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги консуллик хизмати ва бошқа тегишли муассасалар билан боғланиш учун…
Батафсил...Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» жамоаси ОФК кубогидаги иштирокини якунлади
Кантнинг «Абдиш-Ота» клуби Австралиянинг Госфорд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги зоналараро финалининг жавоб учрашувида маҳаллий «Сентрал Коуст Маринерз»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, икки учрашув натижасига кўра турнирни тарк этади. Бишкекда бўлиб ўтган ОФК кубоги минтақалараро финалининг ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашуви 1:1 ҳисобида якунланганди. Шундай қилиб, иккала жамоа ҳам муваффақиятга эришиш имкониятларини сақлаб қолганди. Энг муҳим ўйин…
Батафсил...Қирғиз муҳожирлари Қозоғистондаги сув тошқини қурбонларига ёрдам кўрсатмоқда
Қозоғистонда бир ярим ойдан бери кучли тошқинлар кузатилмоқда. Олмаотада ишлаётган қирғизистонлик муҳожирлар инсонпарварлик ёрдам сифатида тошқиндан жабрланганларга 16 тонна озиқ-овқат жўнатди. Тошқинлар бошланганидан бери Қозоғистоннинг ғарбий ва шимолидаги вилоятларда 118 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, минглаб уйлар сув остида қолган. «Қирғизистонликлар четда турмай, қийин аҳволдаги қозоғистонликларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Нонимизни шу ерда топамиз. Ҳеч ким табиий офатлардан кафолатланмаган. Қийин…
Батафсил...Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди
Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси 100 фоизлик натижа билан В гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия (3:2), Ироқ (4:1) ва Саудия Арабистонини (3:1) мағлуб этди. Ироқликлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Барча ўйинлари 24 апрель куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан тўқнаш келади. Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари С гуруҳидан…
Батафсил...Қирғизистон солиқ хизмати касса чекларини талаб қилиш кампаниясини бошлади
Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат солиқ хизмати фуқаролардан товарлар ёки хизматлар сотиб олаётганда нақд пул чекларини талаб қилишни рағбатлантириш кампаниясини эълон қилди. Бу ҳақдаги эълон вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинди. «Фуқароларни ушбу акцияда фаол қатнашиб, қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритишга чақирамиз. Акцияда iPhone ва смартфонлар ўйналади», — дейилади хабарда. Иштирокчиларга Facebook ва Instagram (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) ижтимоий…
Батафсил...Прокуратура бишкеклик фуқародан тортиб олинган тўрт ойлик қизалоқ ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатди
Бишкекнинг Октябрь тумани прокуратураси ходимлари пойтахтлик фуқаронинг тўрт ойлик асраб олган қизалоғини тортиб олган милиция ва ижтимоий соҳа ходимларига нисбатан масъулиятсизлик моддаси билан жиноий иш қўзғатди. Бундан ташқари, болани касалхонага ётқизишган ва у ерда гўдак вафот этган. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратурасига таяниб, «Сводка-АКИпресс» нашри хабар берди. Назорат маҳкамаси маълумотларига кўра, 8 апрель куни бир аёл Октябрь тумани ижтимоий ҳимоя бўлимига мурожаат қилиб, асраб олган фарзандига…
Батафсил...Райимбек Матраимов ҳибсда яна икки ой қолади
«Райим Миллион» лақаби билан танилган божгир Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Бишкек туман суди Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимовга нисбатан қўллланган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини яна 2 ойга чўзди. У МХДҚ изоляторида 26 июнгача сақланади. Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда…
Батафсил...Автобусда ухлаб ётган аёлга шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди
Термиздан Тошкент шаҳрига келаётган автобусда ёнида ўтирган аёл ухлаб қолганидан фойдаланиб, унга шилқимлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди. Эркак судда аёлга қўли тегиб кетганини айтган. 19 апрель куни бўлиб ўтган судда келтирилишича, ҳолат 2023 йилнинг 15 ноябрь куни содир бўлган. 1979 йилда туғилган А.Р. Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобуснинг ичида бўла туриб, ёнида ўтирган аёлнинг ухлаб…
Батафсил...Қирғизистонда тўнтаришга уринишда айбланаётган бизнесмен Имомидин Тошов ушланди
У Қозоғистонга қочиб кетган эди. Йирик тадбиркор Имомидин Тошов Қирғизистоннинг Чуй вилоятида ушланди, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси. МХДҚ Имомидин Тошовни давлат тўнтаришини содир этишга уринишда айбламоқда. «Имомидин Ташов чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, ҳокимиятни эгаллашни кўзлаган кучларни жамлаш мақсадида Олмаотадан Қора-Болтага йўл олаётганида ушланди», дейди МХДҚ ўз баёнотида. Айтилишича, йирик тадбиркор, «КЖ групп» қурилиш ширкатининг раҳбари Имомидин…
Батафсил...Ўш вилоятида сел тошқини оқибатида бир киши нобуд бўлди
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида сел тошқини бир машинани оқизиб кетгани натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 21 апрель кунги маълумотига таянган ҳолда хабар қилди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, Мирзаке – Қорағулжа – Олойқув автойўлининг 41-километрида (Қорағулжа тумани) ичида бир эркак, икки аёл ва бир ёш бола бўлган автомобилни сел тошқини суриб кетган. Қайд…
Батафсил...Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубогининг амалдаги ғолибини мағлуб этди
Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида қитъанинг амалдаги чемпиони Япония терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайтда Қирғизистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 51-ўринда турган кучли ўрталик жамоаси саналади. Япония Осиё Кубогининг амалдаги ғолиби ва рейтингда 12-ўринни эгаллаб турибди, шунинг учун ғалабани сенсацион деб ҳисоблаш лозим. Қирғизистонлик футзалчилар учрашувни ўта шиддатли бошладилар ва юқори босим билан рақибларини…
Батафсил...Москвада собиқ УХХ ходимига суиқасдда гумонланувчи Бишкекда ушланди
Украина собиқ УХХ зобити Прозоровни хоин деб ҳисоблайди. Россияга ишлаган Украина Хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Василий Прозоровнинг машинаси 12 апрель куни Москвада портлатилган эди. Василий Прозоровнинг жонига суиқасд қилишда гумонланган шахс 19 апрель куни Бишкекда қўлга олинди ва дарҳол Москвага олиб кетилди. Бу ҳақида ТАСС давлат агентлиги ва The Insider нашрлари ўз манбасига таяниб хабар бермоқда. Украина собиқ УХХ зобити…
Батафсил...Қирғизистон ТИВ Яқин Шарққа саёҳат қилмасликни тавсия қилди
Исроил армияси 19 апрель куни Эрон ҳудуди бўйлаб зарба берди, бу зарбалардан ҳеч қаерга шикаст етмаганини билдирган Эрон эса “максимал даражада” жавоб қайтаришни ваъда қилмоқда. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 19 апрель куни фуқароларга Яқин Шарқ минтақасига, хусусан, Исроил, Эрон, Сурия, Ироқ, Ливан ва Фаластинга саёҳатдан тийилиб туришга чақирди. ТИВ буни “минтақада давом этаётган кескин вазият” билан изоҳлади. Исроил армияси 19…
Батафсил...Қирғизистонда инсон органлари савдоси билан шуғулланган гуруҳ аниқланди
Донор битта буйраги учун 1 мингдан 7 минг долларгача, ёлловчи ҳар бир топилган донор учун 3 минг долларгача олган. Пулнинг асосий қисми (30 мингдан 70 минг долларгача) эса ташкилотчига теккан. Қирғизистонда инсон органларини чет элга ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган халқаро гуруҳ аниқланди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, бу гуруҳ чет элга асосан буйракларни сотиш билан шуғулланган. Улар аввал хорижий…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудидаги Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади
Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади. Бу ҳақда «ЭлТР» телеканали хабар берди. «Бизга керакли нарсаларни йиғиштириб олишимиз учун бир ойча вақт беришди. Маҳаллий ҳукумат кўчиб ўтишимизга ёрдам берди ва юк машиналари билан таъминлади», — дейди эксклавнинг собиқ аҳолисидан бири. Кўчирилганларнинг сўзларига кўра, Баракдаги барча уйлар ва ижтимоий объектлар демонтаж қилинган ва улар Қирғизистонга олиб кетилган. Жами 98 оила вақтинча Ўш вилоятининг турли ҳудудларига вақтинча ўрнашган.…
Батафсил...Матраимов ва ўғрибоши Қамчининг мулклари кимошди савдосига қўйилди
«Райим Миллион» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган ер участкалари ва квартиралар қўйилмоқда. Бу активларнинг бошланғич баҳоси 5 миллиондан 150…
Батафсил...Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яна махфий туннел топилди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида яна бир ер ости йўли топилди. Бу ҳақда республиканинг Ўш вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, ушбу туннел орқали одамлар ва контрабанда товарлари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтилган. Жумладан, жорий йилнинг 5 апрель куни вилоят ИИБ ходимлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Суриштирувлар натижасида, у қўшни мамлакатга ушбу яширин туннел орқали…
Батафсил...Элмирбек Иманалиевга «Меҳнат қаҳрамони» унвони берилди
Шу билан бирга, манасчи Рисбай Исковга «Қирғиз Республикасининг Халқ артисти», «Манас» театрининг директори Азиз Биймирза ўғлига «Данк» медали, оқин Баян Акматовга «Маданиятда хизмат кўрсатган» фахрий ном берилди. Оқин Изат Айдарқулова ва достончи Улукбек Токтоболот ўғли Фахрий ёрлиқ билан мукофотланишди.
Батафсил...