Қирғизистонда кўп қаватли бинолар сейсмик талабларга мувофиқ қурилмоқда

Қирғизистонда кўп қаватли турар-жой бинолари қатъий қурилиш меъёрлари асосида қурилмоқда ва улар кучли зилзилаларга бардош бера олади. Бу ҳақда Миллий фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири Муратали Камчибеков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, замонавий қурилишда арматура ва сейсмик тасма каби элементларнинг мажбурий қўлланилиши уйларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Камчибеков таъкидлаганидек, 2008 йилда Ўш вилоятининг Нур қишлоғида содир бўлган зилзила пайтида кўплаб хусусий…

Батафсил...

Қорасувда қонунни бузган қурилиш компанияси 200 минг сом жаримага тортилди

Қорасув тумани Социализм қишлоғида барпо этилаётган сутни қайта ишлаш цехи қурилиши кўздан кечирилди. Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан маълум қилишларича, текшириш чоғида мазкур цехни қуришнинг техник регламентлари, қурилиш меъёрлари, қоидалари ҳамда бир қатор тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Натижада, қурилиш ишларини олиб бораётган “Ала-Тоо Амир” МЧЖга нисбатан далолатнома тузилиб, 200 минг сом жарима ундирилди. “Бугунги…

Батафсил...

“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловида 118 нафар номзод иштирок этади

Ҳар йили Таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” республика танловида бу йил 118 нафар номзод иштирок этади. Бошқарма маълумотларига кўра, бу йилги танлов Қирғизистоннинг барча вилоятлари ҳамда Бишкек ва Ўш шаҳарларидан келган умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчилар ўртасида ўтказилмоқда. Ҳаммаси бўлиб 118 нафар энг яхши ўқитувчилар 18 номинация бўйича беллашадилар. Танловнинг якуний босқичи 2025 йилнинг 22-24 сентябр кунлари…

Батафсил...

Жалолобод шаҳри расман Манас деб ўзгартирилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 17 сентябрда Жалолободни Манас шаҳри деб қайта номлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мамлакат раҳбари сайтидаги маълумотга кўра, «қонуннинг мақсади миллий идеологияни мустаҳкамлаш, халқ қаҳрамони, қирғиз халқини турли ҳужумлардан ҳимоя қилган олийжаноб Манаснинг номини Жалолобод шаҳрига бериш ҳисобланади». Қонун лойиҳаси бу йил 10 сентябрда Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган. Парламентнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси…

Батафсил...

ДИҚҚАТ!!! Эртага Қорасув шаҳридаги бир нечта кўчалар автотранспорт воситалари учун ёпилади

18 сентябрь куни Қорасув шаҳридаги “Манас” стадионининг очилиши муносабати билан шаҳардаги Ленин, Б.Сидиков ва С.Мамашов кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати билдирди. Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш мақсадида Ўш вилояти ички ишлар органлари ходимлари кучайтирилган тартибда навбатчилик қилади. “Ҳурматли фуқаролар! “Манас”…

Батафсил...

Ҳаж-2026: Қирғизистонда зиёратчиларни рўйхатга олиш бошланди

2026 йилги Ҳаж сафари учун навбатда турган номзодларга эслатма! Навбатда турганлар учун 2025 йилги Ҳаж сафари учун 2000 АҚШ доллари ва 1200 сўм тўловни Элдик Банк (РСК) орқали амалга ошириб, кейинчалик тўланган 2000 АҚШ долларини қайтариб олган ҳолда 2026 йилги Ҳаж сафари учун навбатда турган номзодлар, 10 сентябрдан 22 сентябргача яна дастлабки 2000 АҚШ долларини банкка тўлашлари, квитанция ва янгиланган…

Батафсил...

Аравонда “Береке” минерал суви ишлаб чиқарилмоқда

Аравонда маҳаллий соф “Береке” минерал суви ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, Аравон туманидаги хусусий тадбиркор “Береке” кичик корхонасини очиб, соф минерал сув ишлаб чиқармоқда. Корхонада барча зарур замонавий техник жиҳозлар мавжуд бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни санитария ва сифат талабларига тўлиқ жавоб беради.

Батафсил...

Кўп қаватли уйларнинг ертўлаларига газ ўтхоналарини ўрнатишга рухсат берилиши мумкин

Қирғизистон Қурилиш вазирлигининг таъкидлашича, Ўзбекистонда газ плиталари одатда уйнинг ертўласига ўрнатилади. Вазирлик ушбу тажрибани инобатга олган ҳолда, ёнғин хавфсизлиги, вентиляция ва газ таъминоти талаблари тўлиқ бажарилган тақдирда, ертўлаларга газ плиталарини жойлаштиришга рухсат бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Ушбу талаблар янги биноларни лойиҳалашда ҳам, эски уй-жойларни реконструкция қилишда ҳам қўлланилади.

Батафсил...

Қорасув туманида 2,5 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари уй-жой қуришга ўтказилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўш вилоятидаги ер участкасини бошқа жойга кўчириш (трансформация қилиш)ни маъқуллади. Гап Қорасув туманидаги Датка (Шарқ) қишлоқ ҳукуматидаги 2,5 гектар экин майдонлари ҳақида кетмоқда. Ер участкаси “қишлоқ хўжалиги ерлари” тоифасидан “Аҳоли пунктлари ерлари” тоифасига ўтказилди. Ушбу ҳудудда кўп қаватли уйлар қуриш режалаштирилган. Маҳаллий ҳокимият органлари бухгалтерия ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиши, шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаши, участкадан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлаши,…

Батафсил...

Жалолобод шаҳри номини Манасга ўзгартириш учун тахминан 15 миллион сом керак бўлади

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, харажатларни ўзгартириш ташаббускори бўлган Жалолобод шаҳар мэрияси ўз зиммасига олади. Ушбу маблағлар байроқ устунидаги “Жалолобод” ёзувини алмаштириш, шаҳардаги ном ва белгиларни ўзгартириш, муҳр ва почта манзилларини янгилаш, шаҳар хизмат ва ташкилотлари ҳужжатларини қайта расмийлаштиришга йўналтирилади. Ушбу ишлар қонун қабул қилингандан кейин олти ой ичида бажарилиши керак.

Батафсил...

Жалолобод номи Манас шаҳри деб ўзгартирилади

Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва Регламенти қўмитасининг йиғилишида “Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Жалолобод шаҳрини Манас шаҳри деб қайта номлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси уч ўқишда кўриб чиқилиб, маъқулланди. Мажлисда маъруза қилган Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича давлат агентлиги директори Худойберген Базарбаев қонун лойиҳаси Жалолобод вилоятининг Жалолобод шаҳрини Манас шаҳри деб қайта номлаш мақсадида…

Батафсил...

Муқобил (алтернатив) ҳарбий хизмат учун тўловлар ошиши мумкин

Мудофаа вазирлиги муқобил ҳарбий хизмат учун тўловларни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. 18-25 минг сом бўлган жорий тўловларни 25-50 минг сомга ошириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, сафарбарлик резервига қатнашишни хоҳловчилар учун тўловлар 75-90 минг сомгача ошиши мумкин. Қонун лойиҳасида ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларини бузган шахслар учун жарима миқдорини 1 минг сўмдан 10 минг сомгача ошириш ҳам кўзда тутилган.

Батафсил...

Қирғизистонда 1 октябрдан бошлаб нафақа пули кўпаяди

Қирғизистонда 1 октябрдан бошлаб пенсия оширилгандан кейин энг кам пенсия миқдори 7500 сомни ташкил қилади. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарма вакили Жилдиз Кулжанова “Биринчи радио” эфирида маълум қилди. 1 октябрдан бошлаб ўсиш қуйидагиларга таъсир қилади: суғурта қисми 50 000 сомдан ошмайдиган пенсиялар – улар 1,10 коэффициентга, лекин 600 сомдан кам бўлмаган миқдорда оширилади (суғурта қисмини оширишнинг энг кам чегараси); суғурта қисми…

Батафсил...

Жамоат транспорти устидан назорат кучайтирилиб, рейд тадбирлари бошланди

4 сентябрдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб жамоат транспортида назорат кучайтирилиб, “Жамоат транспорти” деб номланган рейд тадбирлари бошланди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, рейд доирасида жамоат транспортида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилиб, қоидабузарликлар аниқланса, тегишли жарима солинади ва тушунтириш ишлари олиб борилади. Бош бошқарма маълумотларига кўра, охирги пайтларда йўловчи ташувчи жамоат транспортида йўл ҳаракати…

Батафсил...

Сулаймон тоғи таниб бўлмас даражада ўзгаради

“Сулаймон-Тоо” миллий тарихий-археология музейи мажмуасида туризмни ривожлантиришга қаратилган капитал реконструкция ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. У Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган “Ҳудудий иқтисодий ривожланиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Бунинг учун жами 12 миллион АҚШ долларига яқин маблағ йўналтирилган. Сулаймон тоғнинг бир қатор тарихий-маданий обидалари ободонлаштирилади. Таъмирлаш ва реконструкция қилинадиган асосий объектлар қуйидагилардир: 1. Бобур уйига…

Батафсил...

Қирғизистон альпинизм федерацияси раҳбари: Наталья Наговицинани қутқариш операцияси якунланди

Жанубий Энилчек база лагери ҳудудидаги Победа чўққисида россиялик алпинист Наталья Наговицинани топиш бўйича қутқарув операцияси расман якунланди. Бу ҳақда Қирғизистон альпинизм федерацияси раҳбари Эдуард Кубатов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари чоғида ҳудуд баланд учувчи дрон ёрдамида икки марта синчковлик билан кўздан кечирилган. Натижада ҳаёт излари топилмаган ва барча қутқарув ишларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. «Барча қутқарув операциялари…

Батафсил...

Хусусий мактабларни лицензиялаш тартиби соддалаштирилди

Хусусий мактабларни лицензиялаш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда Таълим вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, янги тартибга мувофиқ лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддати 30 кун ўрнига 20 кунга қисқартирилди. Лицензиялаш кенгаши тугатилди, лицензиялашдан олдинги текширувлар олиб ташланди. Эндиликда талабларга жавоб берадиган ҳужжатларни тақдим этган хусусий мактабларни очиш ташаббускорлари тез ва қулай тарзда лицензия олишлари мумкин. Бунинг учун вилоят таълим бошқармаси…

Батафсил...

Алимбек дотҳо ва Қурмонжон дотҳо қабрида янги мақбара қурилиши бошланди

3 сентябрь куни Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев Сармозор қабристонидаги Алимбек дотҳо ва Қурмонжон дотҳо қабрларини зиёрат қилди. Шаҳар мэри дин уламолари ва дотҳолар авлодлари билан учрашиб, қабристонда қурбонлик маросими ўтказди, Қуръон тиловат қилди. Янги мақбара лойиҳасини ҳам муҳокама қилиниб, иш бошланди. Бундан ташқари, қабристонга кириш жойи ҳам таъмирланади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ва Ўш шаҳар мэри…

Батафсил...

Қорасувдаги 229 миллион сомлик ғишт заводи давлатга қайтарилди

Қорасув туманидаги 229 миллион сомлик ғишт заводи ва 2,4 гектар ер майдони давлатга қайтарилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. Қорасув туман прокуратураси томонидан ер қонунчилигининг ижроси юзасидан текширув ўтказилиб, “Манас” (собиқ Наримон) қишлоқ ҳукумати ҳудудида жойлашган 2,4 гектар ер участкаси ноқонуний равишда жисмоний шахсларга сотилганлиги аниқланди. Прокурор томонидан кўрилган чоралар натижасида “Манас” қишлоқ ҳукумати ҳудудида жойлашган қиймати 229 миллион…

Батафсил...

Жалолобод шаҳри Манас деб ўзгартирилади

Жалолобод кенгаши депутатлари шаҳар номини Манас деб ўзгартиришга қарор қилишди. Сессияда мэр Эрнисбек Ормокеев шаҳар номини Манас деб ўзгартиришни таклиф қилди. Шаҳар кенгаши депутатлари ташаббусни қўллаб-қувватлади. «Жалолобод шаҳри номининг илмий изоҳи йўқ. Тарихчилар ҳам, олимлар ҳам ўз далилларини ривоятларга асослайдилар. Шунинг учун биз уни Манас деб ўзгартирмоқчимиз», деди шаҳар раҳбари. Эндиликда бу масала Жогорку Кенешда уч ўқишда кўриб чиқилиши ва…

Батафсил...
1 … 32 33 34 35 36 … 94