2026 йилги Ҳаж сафари учун навбатда турган номзодларга эслатма!
Навбатда турганлар учун
2025 йилги Ҳаж сафари учун 2000 АҚШ доллари ва 1200 сўм тўловни Элдик Банк (РСК) орқали амалга ошириб, кейинчалик тўланган 2000 АҚШ долларини қайтариб олган ҳолда 2026 йилги Ҳаж сафари учун навбатда турган номзодлар, 10 сентябрдан 22 сентябргача яна дастлабки 2000 АҚШ долларини банкка тўлашлари, квитанция ва янгиланган ҳужжатларни вилоят ва шаҳар қозиятларига қарашли ҳудудий операторларга топширишлари шарт.
Янги номзодлар учун
• 2025 йил 23 сентябрдан бошлаб, 2026 йилги Ҳаж сафарига бормоқчи бўлган номзодлардан Элдик Банки (РСК) «Ҳаж-2026» ҳисоб рақамига аванс сифатида 2000 АҚШ доллари ва қайтарилмайдиган 1200 сўм тўлов қабул қилинади.
• Тўловлар квота белгиланган сони тўлган вақтга қадар қабул қилинади. Квота тўлгандан сўнг тўлов қабул қилиш тўхтатилади.
• Номзодлар тўлов қилган вақтига қараб, квитанция асосида Қирғизистон бўйлаб жонли навбат (живая очередь) тартибида рўйхатга олинади.
• Тўловни амалга оширган номзодлар 2025 йил 23 сентябрдан 2 октябргача (2 октябрь ҳам қўшилган ҳолда), соат 17:00 гача ҳужжатларни тўлдириб, ҳудудий операторларга топширишлари шарт.
Электрон рўйхатдан ўтиш талаблари:
1. Рўйхатдан ўтиш фақат электрон (EID) ёки ID-карта паспорти асосида амалга оширилади.
2. Элдик Банки (РСК) «Ҳаж-2026» ҳисоб рақамига тўланган 2000 АҚШ доллари квитанциясининг асл нусхаси.
3. Қайтарилмайдиган 1200 сўмлик тўлов квитанциясининг асл нусхаси.
4. Ташқи (загран) паспорт:
– Электрон (EID) паспорт билан бир саҳифага кўчирилиши шарт.
– Амал қилиш муддати 2026 йил 30 ноябргача бўлиши керак.
5. Аёллар учун маҳрам шарт:
– Эр билан борадиганлардан — никоҳ гувоҳномаси.
– Бошқа маҳрам билан борадиганлардан — туғилганлик ҳақида гувоҳнома.
– 1981 йил январда туғилган бўлса — метирка ёки никоҳ гувоҳномаси нусхаси.
– 1981 йил февралда туғилган бўлса — ҳужжатнинг асл нусхаси.
6. 4 та (3х4) ўлчамдаги рангли расм:
– Оқ фонда, ялтироқсиз (матовый) қоғозда.
– Аёллар — оқ ёки қора рўмолда, эркаклар — оқ кўйлак ва оқ бош кийимда тушган расм қабул қилинмайди.
– Photoshop орқали ўзгартирилган расм қабул қилинмайди.
7. 2025 йил 23 сентябрдан олинган №086у тиббий маълумотнома ҳамда психиатрия ва наркология бўлимларидан маълумотнома.
8. Шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилик хати (фаqat ID-картада кўрсатилган имзо билан).
9. Шартномага имзо қўйиш ва Ҳаж базасига киритиш (фаqat ID-картада кўрсатилган имзо билан).
10. Номзоднинг кийим ўлчами ва шахсий телефон рақами операторга тақдим этилиши керак.
11. Ёш 18 дан кичик бўлмаслиги шарт. (2026 йилда 18 ёшга тўладиганлар ҳам сафарда иштирок этиши мумкин).
12. Саудия Арабистонининг «Масар электрония» базаси орқали виза расмийлаштиришда, аввал ҳаж қилган номзодлар учун қўшимча харажатлар юзага келса, уларни номзоднинг ўзи тўлайди.
Огоҳлантириш
• 2026 йил Ҳаж сафарига борадиган фуқаролар ҚМДБ белгилаган муддатда рўйхатдан ўтишлари шарт.
• Муддатдан кечикканлар рўйхатга олинмайди.
• Агар тўлов вақтида квота тўлиб қолса, Элдик Банк (РСК) пул қабул қилишни тўхтатади.
• Талаблар ўзгариши ёки қўшимча шартлар қўшилиши мумкин. Бу ҳақда алоҳида хабар берилади.
Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси