Жалолобод кенгаши депутатлари шаҳар номини Манас деб ўзгартиришга қарор қилишди.
Сессияда мэр Эрнисбек Ормокеев шаҳар номини Манас деб ўзгартиришни таклиф қилди. Шаҳар кенгаши депутатлари ташаббусни қўллаб-қувватлади.
«Жалолобод шаҳри номининг илмий изоҳи йўқ. Тарихчилар ҳам, олимлар ҳам ўз далилларини ривоятларга асослайдилар. Шунинг учун биз уни Манас деб ўзгартирмоқчимиз», деди шаҳар раҳбари.
Эндиликда бу масала Жогорку Кенешда уч ўқишда кўриб чиқилиши ва қўллаб-қувватланса, президентга юборилиши керак.