Алимбек дотҳо ва Қурмонжон дотҳо қабрида янги мақбара қурилиши бошланди

3 сентябрь куни Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев Сармозор қабристонидаги Алимбек дотҳо ва Қурмонжон дотҳо қабрларини зиёрат қилди.

Шаҳар мэри дин уламолари ва дотҳолар авлодлари билан учрашиб, қабристонда қурбонлик маросими ўтказди, Қуръон тиловат қилди.

Янги мақбара лойиҳасини ҳам муҳокама қилиниб, иш бошланди. Бундан ташқари, қабристонга кириш жойи ҳам таъмирланади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ва Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев бу ишлар учун ўз шахсий хисобларидан маблағ ажратиб, янги мақбара қуриб бермоқчи бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ