Қозоғистон халқаро парвозларни тиклайди

Қозоғистон хориж мамлакатлари билан ҳаво рейсларини аста-секинлик билан тиклайди. Расмий хабарларга кўра, 20-июндан бошлаб, Туркия, Жанубий Корея, Таиланд, Грузия ва Японияга самолетларни босқичма-босқич учиришни режалаштирмоқда. Парвозлар сони, вақти икки мамлакатнинг бирлашган келишувлари асосида аниқланади. Авиабилетларни авиакомпаниялар сайти орқали сотила бошлайди.

Батафсил...

2019-йилда Қирғизистонда неча киши қашшоқликдан яшаган?

2019-йилда Қирғизистонда 1 миллион 313 минг киши қашшоқликда кун кечирган, уларнинг 73,8%и қишлоқ яшовчиларидир.  Ушбу маълумотни Миллий статистика қўмитаси тақдим этди. Шунингдек ўтган йили  17 ёшгача бўлган 660,8 минг бола қашшоқликда яшаган. Қашшоқликнинг даражаст истеъмолчининг ҳаражатлари билан ҳисобланади. 2019-йилда мамлакатда қашшоқлик даражаси 20,1 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кам. Шаҳарларда камбағаллик даражаси 5,4 фоизга, қишлоқ жойларида…

Батафсил...

Ҳукумат:Пенсия ва нафақалар ўз вақтида берилади

Барча ижтимоий тўловлар, пенсия ва нафақа пуллари ўз вақтида берилади. Бу ҳақда  11-июнда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев маълум қилди. Унга кўра, давлат бюджети оғир вазиятда бўлишига қарамай, ижтимоий бурчларни ўз вақтида бажариш учун ҳукумат ҳар куни барча ҳаракатларни ишга солмоқда.  «Ҳукумат пенсия, нафақа пули ва давлат ҳодимларининг ойлик-маошларини ўз вақтида бермоқда ва бундан кейин ҳам ўз вақтида тўлаб беради», – деди…

Батафсил...

СOVID-19:Қирғизистонда яна 37та ҳолат аниқланди

Қирғизистонда 12-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 37 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2166 нафарни ташкил қилмоқда, 1668 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 26 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 36 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  19; Чуй вилояти — 13; Ўш шаҳри –  1; Ўш…

Батафсил...

СOVID-19: 12-июнда 38 бемор соғайди

Бугун, 12-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 38 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2166 (+37) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  13; Ўш шаҳри –  10; Чуй вилояти — 9; Норин вилояти — 5; Боткен вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1668 бемор соғайган. 26 нафар бемор…

Батафсил...

Қирғизистонда 25-мартдан 1-июнгача 4059 киши вафот этди

25-мартдан 1-июнгача Қирғизистонда жами 4059 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Давлат қайдга олиш хизматининг матбуот хизмати маълум қилди. Улардан Бишкек шаҳрида 510 киши вафот этган. – Чуй вилоятида – 836; – Жалолобод вилоятида – 781; – Норин вилоятида – 248; – Ўш вилоятида – 618; – Иссиқкўл вилоятида – 521; – Талас вилоятида – 243; – Боткен вилоятида –…

Батафсил...

Эртага Қирғизистонда Жума намози ўқилади

Ҳозирда Қирғизистонда коронавирус сабабли ва унинг ёйилишини олдини олиш мақсадида Қирғизистон Мусулмонлар диний идораси, Жалолободдаги 11 жомеъ масжидида жума намозини ташкиллаштириш бўйича бир қатор ишларни олиб бормоқда.  Масжидларда ва жомеъ масжидларида санитар талабларига биноан   дезинфекциялаш ишлари олиб борилди. Эртага 12-июнь жума намозига соат 13:10да масжидлар очилиб, келган намозхонларни талабларга биноан 1,5 метр масофани сақлаш билан жойлаштирилади. Ундан сўнг азон айтилиб,…

Батафсил...

Дубай-Бишкек рейси билан 187 нафар қирғизистонлик қайтди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан   Бишкекка Fly Dubai авиаширкати томонидан амалга оширилган чартер рейси билан 187 нафар қирғизистонлик олиб келинган. Республика тезкор штаби маълумотига кўра, парвоз олдидан йўловчиларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига тест топширишган ва уларда хасталик қайд этилган эмас. Айни пайтда Дубайдан қайтганлар белгиланган тартибдаги тиббий кўрикдан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилган. Май ойида Ташқи ишлар вазирлиги…

Батафсил...

Абдулазиз қори:Эртанги Жума намозида, одамларга хушмуомалалик билан тушунтириш ишларини олиб борайлик

Жалолобод вилояти қозиятининг масжидида вилоят қозиси Абдулазиз қори Закиров имомларга мажлис ўтказди. Жалолобод вилоятининг қозиси имомларга масжидга келиш қоидалари ва талабларини халққа тушинтиришга дават қилди. Мажлисга Сузоқ туманига қарашли қишлоқларнинг имомлари ва Жалолобод шаҳрининг имомлари қатнашди. Мажлисда намозга келиш қоидаларига ва талабларига риоя қилиб, келаси жума намозини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Имомларга масжидга келган жамоатга хушмуомалалик билан тушунтириш ишларини юргизиб,…

Батафсил...

Қирғизистонга Google солиқ тўлаши мумкин

Қирғизистонинг ҳукумати Google компаниясига солиқ жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Эркин  Асрандиев бугун, 11-июнда брифинг чоғида маълум қилди. Унга кўра, ҳозирда солиқ тўлатишнинг усуллари ишлаб чиқилмоқда, таклифлар мавжуд. “Россия, Ўзбекистон томонидан Google компаниясига солиқ киргизилган. Биз уларнинг тажрибасини ўрганамиз, таклифлар киргизамиз”, —  деган бош вазир ўринбосари.

Батафсил...

Бишкек-Ўш автомобил йўлининг бош директори ва иккита тоннел пости бошлиғи ушланди

Қирғзистон иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (финпол) Бишкек-Ўш автомобил йўли Давлат дирекцияси бош директори Дж. Б., шунингдек икита тоннел постлари «Сосновка» – Ж. К. ва «Кара-Куль» – К. С бошлиқларини қўлга олди. Муассаса матбуот хизматининг хабар беришича, «Бишкек-Ўш автомобил йўли Давлат дирекцияси бўлинмаларида кенг қамровли коррупция схемаси» аниқланди. «Бугунги кунда мазкур иш бўйича Транспорт ва йўллар вазирлигининг тегишли бўлинмалар…

Батафсил...

2019-йилда Қирғизистонда қашшоқлик даражаси камайди

2019-йилда мамлакатимизда қашшоқлик даражаси камайди. Ушбу маълумотни Миллий статистика қўмитаси тақдим этди. 2019-йилда мамлакатда қашшоқлик даражаси 20,1 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кам. Шаҳарларда камбағаллик даражаси 5,4 фоизга, қишлоқ жойларида -0,5 фоизга камайди. 2019-йилда Талас вилоятида қашшоқлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этади; Жалолободда 5,3 фоиз; Норин 2,5 фоиз; Боткен 1,2 фоизга; Ўш 0,7 фоизга; Бишкек шаҳрида…

Батафсил...

Асқарбек Шадиевни суд сиртдан қамоққа ҳукм қилди

Бишкекдаги Биринчи май туман суди Жоғорку Кенешнинг собиқ депутати Аскарбек Шадиевни ноқонуний бойишда айбдор деб топди. Бу ҳақда судда маълум қилинди. Депутат ўшанда Чингиз Айтматов мукофоти учун ажратилган 30 минг долларни ўғирлашда айбланган эди. Таъкидланишича, Шадиев сиртдан беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди ҳамда икки йил давлат мансабларини эгалламайди ва 60 минг сом ($800 дан кўпроқ) миқдорида жаримага тортилди. Жазолар…

Батафсил...

Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидаги барча назорат ўтказиш пунктлари очилади

Қозоғистон яқин орада Қирғизистон билан чегараларидаги барча назорат-ўтказиш пунктларини (НЎП) очишга тайёр. Бу ҳақда 10 июнда Қозоғистоннинг Савдо-сотиқ ва интеграция вазирлигидан билдиришди. Қозоқ ведомствосининг маълумотига кўра, улар НЎПларни эпидемиологик вазият яхшилангани боис очишга тайёр. “Бугунги кундан бошлаб «Сипатай — Батир» [«Чалдебар» НЎПи] ишлай бошлади, бу ҳозирда ишлаётган ўтказиш пунктларининг «юкини енгиллатишга» ҳамда юк машиналарининг чегарадан ўтиш муддатини тезлатишга имконият беради”, — деб айтилади билдирувда.…

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукумати раҳбарлари чегарани очиш бўйича мулоқот қилди

 Бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиев Қозоғистон Республикасининг бош вазири Асқар Мамин билан телефон орқали мулоқот қилди. Ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилишича, мулоқотда Қирғизистон ва Қозоғистон давлат чегарасида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг таклифи билан давлат чегарасининг Қирғизистон ва Қозоғистон ўтказма бекатидаги барча жойларни очиш ва Қирғизистон ва Қозоғистон чегараси орқали эркин ҳолда юк ўтказишни таминлаш муаммоларини бартараф қилиш бўйича икки томонлама келишувга эришилди.…

Батафсил...

Муфтият муҳтожларга рамазон фитрини тарқатади

Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси 11-июнда ҳар йили тўпланадиган рамазон фитрини муҳтожларга тарқатади. Муфтиятнинг маълум қилишича, жорий йилда муфтиятга 300 дан ортиқ одам ёрдам сўраб мурожаат қилган. Эртага биринчи босқичдаги 70 нафар муҳтож одамларга рамазон фитрини тарқатиш режалаштирилди. Тожливирус сабабли рамазон фитрини олиш учун келганлар,  алоқаларни камайтириш мақсадида рўйхат асосида навбат билан уч гуруҳга бўлинади. Ёрдамга муҳтож, яшаш шароити оғир оилаларга,…

Батафсил...

Аравонда рангли жўжалар сотилмоқда

 Аравон марказий бозорида рангли жўжалар сотилмоқда. Аввал ижтимоий тармоқларда рангли жўжалар сотилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалиб, бир қанча баҳсларга сабаб бўлган. Савдогар Абдимўмин Ўктамовнинг айтишича, рангли жўжалар Жанубий Кореядан Ўзбекистон орқали келтирилган. У жўжалар рангли бўлиши учун туҳумдан чиқишидан 10-13 кун аввал туҳум ичига бўёқ солинади. Жўжаларнинг пати 3-4 ой оралиғида ўзи тулайди ва ранги йўқолиб, оқ рангли жўжага айланади. «Аравон…

Батафсил...

Президент фожеали июнь воқеларининг 10 йиллиги муносабати билан Қирғизистонликларга мурожаат қилди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 2010 йил июнида юз берган фожеали ҳодисаларнинг 10 йиллиги муносабати билан ҳалққа мурожаат қилди. Давлат раҳбари Ўшдаги “Оналар кўз ёши” мемориал комплексига гулчамбар қўйиб, Қурьон тиловотдан сўнг дуо қилди. Президент ҳодиса қурбонларининг қариндошлари ва иштирокчилари билан суҳбатлашди ва уларга таъзия билдирди. Давлат раҳбари ўз мурожаатида, 2010 йилнинг июнь ҳодислари мамлакат учун энг оғир синов бўлганлигини таъкидлади.…

Батафсил...

Ўшда ҳандалак ва тарвузлар сотилмоқда. Аммо мутаҳасислар ҳарид қилмасликни тавсия қилмоқда

Ўшда ҳандалак ва тарвузлар сотилмоқда. Аммо, ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги давлат инспекциясининг Ўш шаҳар бўлими ҳандалак ва тарвузни истеъмол қилмасликни тавсия қилади. Ушбу маҳкаманинг бўлим бошлиғи Суюн Абдилдаевнинг айтишича, эрта пишган меваларнинг сифати текширилмоқда. «Биз мева ва сабзавотларнинг сифатини текшириб кўрмоқдамиз. Бизнинг мутахассисларимиз ҳандалак, тарвуз, картошка, сабзи, бодринг ва бошқа меваларини лабораторияга синов учун юборадилар. Ҳандалак ва тарвуз қаердан келаётгани…

Батафсил...

Сузоқда юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, жаримага тортилдими?

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига қарашли Барпи овул ҳудудида юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, уларга жарима солингани ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов брифинг чоғида саволларга жавоб бераётиб маълум қилди. Унга кўра, Ҳайит куни бундай факт қайд қилинмаган. «Айрим жойларда Ҳайит намозига тўпланишга ҳаракат қилганлар бўлди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳодимлари Ҳайит…

Батафсил...
1 18 19 20 21 22