Қирғизистонинг ҳукумати Google компаниясига солиқ жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев бугун, 11-июнда брифинг чоғида маълум қилди.
Унга кўра, ҳозирда солиқ тўлатишнинг усуллари ишлаб чиқилмоқда, таклифлар мавжуд.
“Россия, Ўзбекистон томонидан Google компаниясига солиқ киргизилган. Биз уларнинг тажрибасини ўрганамиз, таклифлар киргизамиз”, — деган бош вазир ўринбосари.