Бугун, 8-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган 44 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 30 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 268 киши вафот этди», — дейди у.
Батафсил...Bo'lim: COVID-19: «Қийма» лойиҳаси
Қирғизистон хориж давлат фуқаролари учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди
Қирғизистон ҳукумати хорижий давлатлар фуқаролари ва республикада истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди. Бу ҳақда 7-июнь куни Ташқи Ишлар Вазирлиги маълум қилди. Хорижий мамлакатлар билан парвозларнинг вақтинча тўхтаб қолиши ва ташқи чегараларнинг ёпилиши ҳисобга олиниб, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун «яшил йўлак»ни, Қирғизистон ҳукуматининг 2020-йилнинг 17-мартдаги 84-р-сонли буйруғи расмий бекор қилинмагунча узайтириш тўғрисида қарор…
Батафсил...Бу йилги Ҳаж мавсумида Кабатуллоҳга тегиниш тақиқланади
Саудия Арабистони Ҳаж 2020 мавсумида ҳожилар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун амал қилиниши керак бўлган қоидалар тўпламини эълон қилди. Бу ҳақда 6 июль душанба куни давлат ахборот агентлиги хабар берган. Саудия ҳукумати июнь ойида коронавирус пандемиайси туфайли бу йилги ҳаж мавсумида қатнашувчилар сони 1000 нафаргача қисқартирилишини маълум қилганди. Унга кўра, бу мавсумда ҳаж маҳаллий мусулмонлар билан ўтказилиб, хориждан мусулмонлар…
Батафсил...Туркиядан Қирғизистонга яна тўрт чартер рейси ташкил қилинади
Бу ҳақда Қирғизистоннинг Анқарадаги элчихонаси хабар тарқатди. Унда 8, 15, 22 ва 29-июлда Стамбул-Бишкек рейси бўйича маҳсус чартер рейслар режалаштирилган. Чартер рейси Анқарадиги элчихона ва Стамбулдаги бош консуллик тузган рўйхат асосида бажарилади. Шунингдек «Турк ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг 2020-йилнинг 8-июлигача бўлган мунтазам рейсларга фуқароларнинг аввал ҳарид қилган чипталари 8-июлдаги чартер авиарейсга яроқли бўлиши маълум бўлди. 8-июлдаги чартер рейси билан юздан ортиқ…
Батафсил...Қирғизистондаги турк тадбиркорлари 150 кўчма кислород концентратларани олиб келди
5-июлда туркиялик тадбиркорларнинг кўмагида Қирғизистонга 150 кўчма кислород концентрати келтирилди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси маълум қилди. Қирғизистонда сўнги кунлари тожливирус ва зотилжамдан вафот этаётган инсонлар кўпаймоқда. Шу кунгача шифохоналарда ИВЛ ускуналари ва кўчма кислород концентратлари етишмаётгани айтилган. Шу сабабли ҳукумат Хитойдан 500 кўчма кислород концентратларини ҳарид қилди. Маълумотга кўра, кўчма кислород концентратларини биринчи партиясида – 500 дона келди. Яна…
Батафсил...Бишкек-Ўш йўлида юк машинаси ағдарилиб кетди
Бишкек-Ўш йўлида оғир юк машинаси йўл четига чиқиб ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Фавқулотда Вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Жалолобод вилоятининг Тош-Кўмир шаҳрида 6-июль куни соат 15:54да Масалиев кўчасида Ивеко оғир юк ташувчи машинаси бошқарувни эплай олмай йўл ёқасига чиқиб ағдарилиб кетган. Жарбланганлар ва вафот этганлар йўқ. Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг қидирув-қутқарув гуруҳининг қутқарувчилари томонидан ағдарилган машина чиқарилиб берилиган.
Батафсил...Президент вилоятлараро транспорт қатновларини тақиқлашга чақирди
Президент Сўўронбай Жээнбеков 6-июлда Ҳавфсизлик кенгашининг мажлисида вилоятлараро транспорт қатновларини тўхтатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. «Ҳозирда баъзи инсонлар янада қаттиқроқ карантин тартибини жорий қилишни сўранишмоқда. Бугунги вазиятга қараб республика штаби қарорларни қабул қилиши зарур. Ҳозирги вазиятда вилоятлар орасидаги транспорт қатновларини тўхтатиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қиламан», — дейди Жээнбеков. Мажлис видеоконференция форматида ўтказилди. Давлат раҳбари аввал тўй-маросимларини ўтказишни тақиқлашга чақирганини…
Батафсил...Ўш шаҳридаги икки мадраса обсервацияга берилади
Ўш шаҳрида жойлашган «Умму Муҳаммад» ва «Сулаймон-Тоғ» мадрасалари обсервация сифатида фойдаланишга берилади. Бу ҳақда шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи Сарибаев маълум қилмоқда. Қозининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда COVID-19 вирусининг кескин равишда тарқалиши сабабли касаллар кўпайгани учун мана шундай қарор қабул қилинган. Қозиёт икки мадрасани тенг обсервация сифатида фойдаланишга беришга тайёр. Муфтиёт берган маълумотга кўра, ҳар икки мадраса ҳам барча замонамиз талабларга жавоб…
Батафсил...Муфтиёт тожливирусдан вафот этганларни дафн қилиш қоидаларини ишлаб чиқди
Муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш таклифи билан келишиб олинди. Қирғизистон мусулмонлари диний идораси тожливирус юқтириб вафот этган инсонни сўнги манзилига кузатиш бўйича фатвосини (қарор) эълон қилди. Бу ҳақда муфтиётнинг сайтида ёзмоқда. Маълумотга кўра, муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш…
Батафсил...Туркманистонда эркакларнинг соқоли қирилмоқда
Туркманистонда Лебап вилоят расмиийлари яна эркакларнинг соқолини мажбуран олмоқда ва мусулмон ақидаларига амал қиладиган фуқоролар таъқиб остига олинган, дея хабар беради Азатлиқ радиоси (Озодлик Радиосининг туркман таҳририяти). Туркманобод шаҳри ва Фарап туманида полиция ва Миллий хавфсизлик вазирлигининг ходимлари бозор ва кўчаларни айланиб юриб, ёш диндорлар ва 60 ёшгача бўлган эркакларни милиция бўлимига олиб бормоқда. Бу ерда уларнинг соқоллари мажбуран олинмоқда…
Батафсил...Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Чўлпўнбаев финполицияга сўроққа чақирилди
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чўлпўнбаев Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (финполиция)га сўроққа чақирилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги мансабдор шаҳсларга нисбатан коррупция ва айрим фармацевтика компаниялари манфаатларга хайриҳоҳлик факти бўйича очилган иш доирасида сўроқ қилинмоқда. Бундан аввалроқ, финполиция президент топшириғига биноан 2020 йил февралида давлат идоралари томонидан шахсий ҳимоя воситалари ва…
Батафсил...Россиядан 26 нафар қирғизистонлик шифокор келди
5-июль куни Россияда ишлаган 26 нафар қирғизистонлик шифокор ёрдамга келди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилмоқда. «Россия фуқаролигини олиб, ўша жойда ишлаётган шифокорлар бефарқ бўлмай, Қирғизистондаги вазиятни тўғри тушуниб келишди. Миллий госпиталда зотилжам (пневмония) ташҳиси билан даволанаётган беморлар учун янги 200 ўрин тайёрланди. Бугун шифокорлар ўша жойга бўлинади», -деди Қаратаев. Қирғизистонда 1000га яқин шифокор вирусга чалиниб, етти нафари…
Батафсил...Аравонда «Hyundai Getz» автомобили ва Қизил-Қияда масжид трансформатори ёниб кетди
ФВВнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Қизилқия шаҳридаги Асаналиев кўчасида жойлашган масжиднинг №1043 трансформатори бутунлай ёниб кетди. Шунингдек Аравон туманининг Юсупов овул ҳудудига қарашли Аравон қишлоғида «Hyundai Getz» русумидаги енгил машинанинг двигалтель қисми ёниб кетган. Ҳозирда ҳар икки ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Батафсил...Хитойдан Қирғизистонга 500 кўчма кислород концентратлари келтирилди
5-июлда кўчма кислород концентратларининг биринчи қисми – 500 дона келтирилди. Яна 500 донаси келаси хафтада келтирилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Бош вазир ўринбосари Аида Исмаилованинг такидлашича, кўчма кислород концентратлари тожливирус инфекцияси ва ўпка яллиғланишидан азият чекканлар даволанаётган тиббиёт муасасаларига тақсимланади. Мосламаларнинг бир қисми ҳудудларга юборилади. Қирғизистон ҳукумати кислород концентратларини ва пульсоксиметрларни ҳарид қилишга 50 млн сом…
Батафсил...Қирғизистондаги таниқли журналистлардан бири Бубукан Дўсалиева вафот этди
Озодлик радиоси қирғиз хизмати – Азаттиқ радиосининг 6 июнга ўтар кечаси хабар беришича, Қирғизистондаги таниқли журналистлардан бири Бубукан Дўсалиева вафот этди. “Қирғиз маданий жамоатчилиги, журналистикаси ва Азаттиқ радиоси оғир жудоликка учради. 5 июлда кутилмаган касаллик оқибатида Бубукан Дўсалиева 62 ёшида вафот этди”,-дейилади хабарда. Бубукан Дўсалиева Қирғизистондаги таниқли журналист, олима, сиёсатшунос ва педагог эди. У сиёсатшунослик фанлари номзоди, “Қирғизистон маданият арбоби”…
Батафсил...Собиқ депутат Алмамбет Шиқмаматовнинг рафиқаси зотилжамдан вафот этди
Собиқ депутат Алмамбет Шиқмаматовнинг рафиқаси Жанара Турдақунова икки томонлама зотилжамдан (пневмония) вафот этди. Маълумотни Шиқмаматовнинг яқинлари тасдиқлашди. Жанара Турдақунова Миллий госпиталнинг реанимация бўлимида 5 кун ётган. 6-июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда тожливирустан яна 4 инсон, шунингдек зотилжамдан (ўпка яллиғланиши) 18 бемор вафот этди. Мамлакат бўйлаб СОVID-19 вирусидан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 92 инсонга етган бўлса, март ойидан буён зотилжамдан (пневмония) 195 киши вафот…
Батафсил...Вазирлик икки маротаба янглишди: Новқатда вафот этган марҳум ҳақидаги маълумот рад этилмоқда
Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 10 бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда бугун, 5-июлда республика штаби маълум қилди. Уларнинг маълумотига кўра, марҳумларнинг бири Новқат ҳудудий шифохонасида вафот этган. Аммо ушбу шифохонанинг бош шифокори бу маълумотни рад қилди. Унга кўра, сўнги сутка давомида Новқат ҳудудий шифохонасида ҳеч ким вафот этмаган. «Бугун тиббиёт ҳодимларининг байрами бўлишига қарамай кучайтирилган тартибда ишламоқдамиз. Ҳозирда элликга…
Батафсил...Москвадан Ўшга 148 нафар қирғизистонлик қайтарилди
Жорий йилнинг 4 июль куни Россиянинг Москва шаҳридан Ўш шаҳрига чартер рейси учиб келди. Мазкур рейс билан Ўшга 148 нафар қирғизистонлик қайтган, улар орасида ёш болалар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар ва яқинлари вафот этганлар бор. Йўловчиларнинг рўйхати қирғиз диаспорасининг вакиллари, Москвадаги қирғиз тиббиёт клиникаси ва Элчилик ҳодимларидан ташкил топган комиссия томонидан тузилган. Улардан ой-куни яқинлашиб қолган ҳомиладорлар, икки ёшгача бўлган ёш…
Батафсил...Чубақ ҳожи Жалилов: Масжидларимизни обсерватория сифатида фойдаланиш учун беришга тайёрмиз
Диний уламо Чубақ ҳожи Жалилов агарда зарурат бўлса, ёрдам қатори масжидни обсервацияга иморат сифатида беришга тайёр экананини фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Собиқ муфтийнинг сўзларига кўра, масжидда жорий йилда тўлақонли таъмирлаш ишлари олиб борилган: оқланган ва бўялган. Масжид ичкарисида кондиционерлари мавжуд. Ҳожатхонаси ташқарида. Иссиқ сув бор. Марказий канализацияга қўшилган. Шифокорларга мослашган даватхонаси бор. Овқат қилиб еб-ичишга мослашган яна бир хона бор…
Батафсил...Ўзбекистондан Қирғизистонга 8 тонна инсонпарварлик ёрдами келди
Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг ўзаро ҳамкорлиги ва келишувлари туфайли Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами келди. Бу ҳақда Ҳукумат Аппаратининг матбуот хизмати хабар қилди. Инсонпарлик ёрдами тариқасида келган 100 дона сунъий нафас олиш ускунаси (ИВЛ), 50 дона кислород концентраторинидан ташкил топган. Умумий миқдори 8 тоннани ташкил қилган инсонпарварлик юки авиарейс орқали барча санитар-эпидемиология талабларига жавоб берган ҳолда етказилган. Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳукуматига инсонпарвлик…
Батафсил...