“Ақ-Жол” назорат-ўтказиш пунктида ноқонуний “Ботекс” препаратлари ушланди

Қирғизистон Солиқ хизмати ходимлари “Ақ-Жол-Автожол” назорат-ўтказиш пунктида юзни торттириш учун қўлланиладиган инексия воситаларининг ноқонуний партияси ва ботоксга ўхшаш маҳсулотларнинг ноқонуний партиясини олиб қўйишди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, кўздан кечириш чоғида юк учун тегишли сертификатлар йўқлиги ва унга илова қилинган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган. Мусодара қилинган товарларнинг қиймати тахминан 1,5 миллион сомга баҳоланмоқда. Ноқонуний юк олиб…

Батафсил...

Қирғизистонда афғон наркотрафикининг асосий канали ёпилди

Катта миқдордаги афғон наркотикларини ташиш ва тарқатиш бўйича канал ёпилди, деб хабар қилди ИИВ Наркобизнесга қарши кураш хизмати матбуот хизмати 6 октябрь куни. Ички ишлар вазирлиги Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимлари Қирғизистон ва бошқа давлатларга тарқатиш мақсадида қўшни давлатдан гиёҳванд моддаларни олиб ўтаётган жиноий гуруҳни аниқлади. Октябр ойи бошида наркотик моддаларга қарши кураш ходимлари ва уларнинг…

Батафсил...

МСК: Овоз сотиб олганлар жавобгарликка тортилади

Жогорку Кенешга навбатдан ташқари сайловда овозларни сотиб олишда қатнашган номзодлар ҳам, сайловчилар ҳам жавобгарликка тортиладилар. Бу ҳақда МСК аъзоси Абдижапар Бекматов “Биринчи радио”да маълум қилди. Унга кўра, агар номзоднинг яқинлари овоз сотиб олиш билан шуғулланса, уни рўйхатга олиш бекор қилинади ва жиноий иш қўзғатилиши мумкин. Шунингдек, номзоднинг сайлов фонди харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган чегарадан атиги 0,5 фоизга ошса ҳам, уни…

Батафсил...

Ўшда онлайн фирибгарликда гумон қилинган икки аёл қўлга олинди

Ўш вилоятининг Қорасув туманида фирибгарлик йўли билан уй-рўзғор буюмларини қўлга киритган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг май-сентябр ойларида номаълум шахслар WhatsApp иловаси орқали товарларга буюртма бериб, М-Банк орқали пул ўтказганликларини кўрсатувчи сохта чеклар юборган. Натижада жабрланувчи бир неча бор молини йўқотган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб…

Батафсил...

Ўшда махсус хизматларга йўл бермаган ҳайдовчилар 10 минг сом жаримага тортилди

Ўшда махсус хизматларга йўл бермаган ҳайдовчилар 10 минг сом жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Транспорт фаолиятини лицензиялаш ва техник назорат қилиш гуруҳи ходимлари томонидан ўтказилган “Маяк” рейди доирасида ёнғин-қутқарув хизмати автомашиналарига рухсат бермаган, қоидабузарлик содир этган ҳар бир ҳайдовчига 10 минг сом миқдорида жарима солинди. Маълумотларга кўра, 2 кун давомида 57 та…

Батафсил...

Ўшда автомобилни ўзбошимчалик билан бошқарган ҳайдовчи 75 минг сом жаримага тортилди

Кеча тунда Ўш шаҳрида содир бўлган ЙТҲдан сўнг қочиб кетган ҳайдовчи ички ишлар органлари томонидан топилиб, жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, икки автомобил иштирокидаги ЙТҲдан сўнг ҳайдовчилардан бири воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинроқ машина Ўш вилояти ҳудудидан топилиб, жарима майдончасига тўхтатилган. Текширув давомида автомашинанинг давлат рақамлари бошқа автомашиналарга тегишли эканлиги…

Батафсил...

Ўшда милиция тиланчиликка қарши рейд ўтказди

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси ходимлари томонидан “Тиланчи” номли рейд ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, рейд давомида 14 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилиб, тегишли баённомалар расмийлаштирилган. Ота-оналари тиланчилик учун олиб чиққан 6 нафар ўсмир болалар уйларига жойлаштирилди. Шунингдек, ижтимоий хизматларга 10 та ахборот хати юборилди. Ички ишлар ходимлари…

Батафсил...

Қорасув ҳарбий комиссарлиги ходими фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Жалолобод гарнизони ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қорасув туман ҳарбий комиссарлиги ходими А.Д.М. ҳибсга олинган. Бу ҳақда махсус хизмат матбуот хизмати хабар берди. Текширув давомида маълум бўлишича, у Сузоқ туман ҳарбий комиссарлиги ходими бўлиб ишлаб юриб, ўғилларини муқобил хизматга чақириш ваъдаси учун 3 нафар фуқародан жами 83 минг сом пул олган.…

Батафсил...

Қорасувда ер мафияси бўйича собиқ депутат ҳибсга олинди

Ўш вилоятининг Қорасув туманида ер участкаларини ноқонуний сотиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, ички ишлар органларига 1984 йилда туғилган маҳаллий фуқаро мурожаат қилиб, 2021 йилда Савай қишлоқ ҳукуматида яшовчи 1991 йилда туғилган икки нафар ер участкаси учун 170 минг сом пул олиб, тегишли ҳужжатларни тўлдирмасдан алдаб кетганлигини…

Батафсил...

Қорасувда яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида кредит олган

Қорасув туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида банклардан кредит олган. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Унинг маълумотларига кўра, июль ойи охирида 11 киши милицияга мурожаат қилиб, маҳаллий аҳолининг фирибгарлик ҳаракати ҳақида хабар берган. Бошқармада қайд этилишича, Х.Т. 2024 йил декабр ойидан 2025 йил июн ойига қадар Қорасув туманидаги кредит бўлимларидан бири орқали…

Батафсил...

Қорасувда қонунни бузган қурилиш компанияси 200 минг сом жаримага тортилди

Қорасув тумани Социализм қишлоғида барпо этилаётган сутни қайта ишлаш цехи қурилиши кўздан кечирилди. Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан маълум қилишларича, текшириш чоғида мазкур цехни қуришнинг техник регламентлари, қурилиш меъёрлари, қоидалари ҳамда бир қатор тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Натижада, қурилиш ишларини олиб бораётган “Ала-Тоо Амир” МЧЖга нисбатан далолатнома тузилиб, 200 минг сом жарима ундирилди. “Бугунги…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаевнинг оиласи Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан ҳайдаб чиқарилди

Суд ижрочилари Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев оиласини Бишкек чеккасидаги Қўй-Тош қишлоғидаги уйидан мажбуран чиқариб юборди. Собиқ давлат раҳбарининг ўғли Қадирбек Атамбаев расмийларнинг ҳаракатларини «мутлақ қонунсизлик» деб атади. У бу ҳақда Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида маълум қилди. «Улар мени, онам ва оила аъзоларимни Қўй-Тошдаги уйимиздан ноқонуний равишда ҳайдаб чиқармоқчи ва…

Батафсил...

Мунарбек Сайпидинов Россиядан Қирғизистонга олиб келинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Раим Матраимовнинг вакил ўғлининг ҳибсга олиниши сабабини тушунтирди. Вазирлик маълумотларига кўра, Мунарбек Сайпидинов (2021-йилда Савай қишлоқ ҳукуматини бошқарган) Қорасув туманидаги давлатга қарашли ер участкаларини ноқонуний равишда хусусий мулкка ўтказган. “У Савай қишлоқ ҳукумати ва Давлат ер ресурслари агентлигининг Қорасув туман бўлими ходимлари, хусусий шахслар ва бошқалар билан биргаликда давлат маблағлари ҳисобидан ер ва ижтимоий муассасаларни ноқонуний…

Батафсил...

Айзирекнинг ўлимида турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалди

Суд ҳукми: Айзирекнинг ўлимида турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалди. Ўзган туман суди май ойида вафот этган 38 ёшли Айзирек Эралиева иши бўйича ҳукм чиқарди. Марҳумнинг турмуш ўртоғи айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 100 минг сом жарима тўлашга мажбур бўлди. Унга эҳтиётсизликдан одам ўлдириш ва ноқонуний қурол сақлаш айбловлари қўйилган. Эслатиб ўтамиз, Айзирек Эралиева…

Батафсил...

Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) қурол-яроғ ва ўқ-дорилар савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳи қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда МХДҚ матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, жами тўққиз киши қўлга олинган, улардан иккитаси чегара хизматининг амалдаги ва собиқ ходимлари. Маълум қилинишича, чегара хизмати ходимлари Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги қуролли тўқнашув пайтида РГД-5 гранаталарини ўғирлаб, жиноий гуруҳ аъзоларига сотган.…

Батафсил...

Ўшдаги ломбардни ўғирлаганлар Бишкекда қўлга олинди: 1,6 миллион сом зарар етказилган

Ўшдаги ломбардга тунда қуролли ҳужум уюштирилди. Икки нафар гумонланувчи 21 ёшли ходимни қўрқитиб, унга ҳужум қилиб, 300 минг сом ва 1,3 миллион сомлик тилла ва тақинчоқларни ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Ўш ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, воқеа 11 июн куни соат 04:30 атрофида содир бўлиб, “Ўш-Нуру” меҳмонхонаси олдидаги ломбардга “Макаров” русумли газ тўппончаси ва темир парчаси билан кириб,…

Батафсил...

Қамчибек Ташиевга таҳдидлар билан мактуб йўллаган шахс қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари ташкилот раҳбари Қамчибек Ташиевга таҳдидлар билан мактуб юборган шахсни қўлга олди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати. Қўмита хабарига кўра, мамлакат президенти Садир Жапаров МХДҚ, ИИВ ва Бош прокуратура ходимларидан иборат идоралараро тергов-тезкор гуруҳини тузиш тўғрисида кўрсатма берган. Мазкур ҳолат юзасидан МХДҚ томонидан республика Жиноят кодексининг 36-122-моддаси («Ўлдиришга тайёргарлик кўриш») билан жиноят иши…

Батафсил...

Ўшда университет ходими қўлга олинди

Олий ўқув юртининг ходими ноқонуний пул олишда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати. Жиноят қидирув бош бошқармаси раҳбариятига Ўш вилоятининг Новқат туманида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. «2014-йилда абитуриентнинг онаси Новқат туманида яшовчиси Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирининг кафедра бошлиғига қизини олий ўқув юртига ўтказгани учун 75 минг рубл бергани кўрсатилган. Аниқлик киритилишича, 2019-йилда ўша ўқитувчи…

Батафсил...

Қирғизистонда манзил-колонияларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда

Манзил-колониялар тугатилгандан сўнг, у ерда сақланаётганларнинг барчаси пробация тизимига ўтказилиши режалаштирилган. Қирғизистон Адлия вазирлиги Қирғизистонда манзил-колониялар институтини бекор қилишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 6 август куни ўтказилган матбуот анжуманида адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди. Вазирнинг тушунтиришича, манзил-колониялар тугатилгандан сўнг, у ерда сақланаётганларнинг барчаси пробация тизимига ўтказилиши режалаштирилган. «Воқеликка реал қараш керак. Бугунги кунда манзил-колониялар механизми жамиятнинг ҳозирги ҳолатига мос…

Батафсил...

Қамоқдаги “Салимбой” Қирғизистонда қидирувга берилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 5 август куни ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан халқаро қидирув эълон қилди. Қўмита баёнотида Бишкек шаҳар Октябрь тумани суди томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Абдувалиевнинг ушланган заҳоти қамоққа олиниши таъкидланган. “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Қирғизбоевич Абдувалиев Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини молиялаштирганликда гумонланади”, дейилган МХДҚ матбуот хизмати хабарномасида. МХДҚ маълумотига кўра, “Биродарлик халқаси”…

Батафсил...
1 … 6 7 8 9 10 … 22