Ўш вилоятининг Қорасув туманида фирибгарлик йўли билан уй-рўзғор буюмларини қўлга киритган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг май-сентябр ойларида номаълум шахслар WhatsApp иловаси орқали товарларга буюртма бериб, М-Банк орқали пул ўтказганликларини кўрсатувчи сохта чеклар юборган.
Натижада жабрланувчи бир неча бор молини йўқотган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этганлик учун Талас вилоятида яшовчи 1982 йилда туғилган Ш.Б. ва 1994 йилда туғилган M. қизи K. лар гумонланувчи сифатида ушланиб, Қорасув вилоят ИИБга олиб кетилди.
Ҳозирда уларнинг бошқа жиноят ишларига алоқадорлиги текширилмоқда.