Савдогарлар уларни бозор ёнида қурилган янги савдо марказидан катта маблағ эвазига савдо жойини сотиб олишга мажбурлашаётганини, шунингдек у ерда етарли шарт-шароит йўқлигини айтиб, ҳозирги бозорнинг ёпилишига қарши чиқишмоқда. Бишкек шаҳри мэри Айбек Жунушалиев савдогарлар билан учрашиб, вазиятни ўрганиш учун махсус комиссия тузилишини маълум қилди. «Мадина» бозори 1 августдан бошлаб ёпилади.
Батафсил...Bo'lim: Жамият
Германияга ўқиш ва ишлаш учун кетган қизлар оғир аҳволда қолишди
Германияга Samara Academy ташкилоти орқали ўқиш ва ишлаш учун келган Қирғизистонлик 150 нафар қиз оғир вазиятга тушиб қолган. Бу ҳақда жамоат фаоли Медиса Жакиева қизларнинг мурожаатларини эълон қилди. Уларнинг айтишича, сафарни расмийлаштириш учун ҳар бири 50 минг сомдан тўлаган. Бироқ Германияга келгач, уларга ишни ўзлари мустақил равишда топишлари кераклиги айтилган. Қизлар ҳозир жуда оғир шароитда яшашаётганини билдиришмоқда. Айримларига ижара уйини…
Батафсил...Афғонистонда 23 киши ҳалок бўлди
Афғонистонда кучли ёмғирлар оқибатида сел келиб, ўнлаб одам ҳалок бўлди. Мамлакат шарқидаги Нуристон вилоятида сув тошқини биноларни босиб, камида 23 киши ҳалок бўлган, қарийб 100 нафар одам эса бедарак йўқолган. Қутқарувчилар вилоят маркази Парун шаҳрида қидирув ишларини давом эттирмоқда. Кучли ёмғир ва сел хавфи қутқарув ишларини янада қийинлаштирмоқда.
Батафсил...Тоза ичимлик суви — барқарор келажак
Ўш шаҳрини сифатли ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган муҳим инфратузилма лойиҳаси доирасида Оқбура дарёсининг Данги ҳудудида янги сув олиш иншоотини қуриш ишлари давом этмоқда. Ўш шаҳар мэри ўринбосари Эрнис Толтоев Оқбура дарёсининг Данги ҳудудида жойлашган янги сув олиш иншоотининг қурилиш жараёни ва ҳозирги ҳолати билан танишди. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий…
Батафсил...Ўшда хитойча рекламаларни тартибга келтириш учун бир соат муддат берилди
Ўш шаҳрида мэр Жанарбек Акаев иштирокида чет эллик тадбиркорларга нисбатан рейд ўтказилиб, Қирғиз Республикасининг давлат тили тўғрисидаги қонуни талабларига риоя этилиши текширилди. Рейд давомида давлат тили тўғрисидаги қонун талабларига жавоб бермайдиган реклама лавҳалари ва ахборот ёзувлари аниқланди. Айрим тадбиркорларга уларни қонун талабларига мувофиқлаштириш учун бир соат вақт берилди. Жанарбек Акаев тадбиркорларни жамоат тартибига риоя қилишга ҳамда Қирғиз Республикаси қонунларини қатъий…
Батафсил...Ўшда шогирдини калтаклаган шахс милицияга олиб келинди
2026 йилнинг 21 июль куни Instagram ижтимоий тармоғида блогер Азамат Ормокеев томонидан ёш ўсмирга нисбатан куч ишлатилгани акс этган видео эълон қилинган. Ушбу маълумот асосида Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли текширув ишлари олиб борилди. Текширув давомида видеода акс этган воқеага алоқадор шахс аниқланиб, у 2006 йилда туғилган Т.Ж. экани маълум бўлди. Мазкур шахс милиция бўлимига олиб келинди. Ҳозирда…
Батафсил...Қирғиз-ўзбек бизнес-форуми: янги ҳамкорликлар учун йўл очилди
Бугун, 22 июль куни, Ўш шаҳридаги «Jannat Resort» меҳмонхонасида Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Форумни Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев очиб берди. У иштирокчиларга муваффақият тилаб, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Тадбирда Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларидаги ваколатхонаси, Ўзбекистон…
Батафсил...Ўсмирлар муштлашуви бошланишининг илк видеоси эълон қилинди
Ўш шаҳрида милиция ходимлари 21 июль куни кечқурун содир бўлган вояга етмаганлар иштирокидаги можаро юзасидан текширув олиб бормоқда. Ўш вилояти ИИБ маълумотига кўра, милицияга 1988 йилда туғилган маҳаллий яшовчи мурожаат қилган. Унинг айтишича, соат тахминан 20:30 ларда Анар кичик туманидаги кўп қаватли уйлардан бири ёнида номаълум эркак ўз ўғли билан бирга унинг 2011 йилда туғилган вояга етмаган ўғлига нисбатан безорилик…
Батафсил...Кўчкор туманида ўлим билан якунланган ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди
Норин вилоятининг Кўчкор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳудудий ЙҲХБ маълумотига кўра, авария 21 июль куни соат 11:55 ларда шимол–жануб муқобил автомобиль йўлининг 111-километрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Mercedes-Benz ва Daewoo Matiz автомашиналари тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Daewoo Matiz ҳайдовчиси, 1958 йилда туғилган И.Н. ҳамда йўловчи Д.А. олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Mercedes-Benz…
Батафсил...«Бошлиғингиз билан бирга қамаласиз». Орунбеков кимларни қўрқитди?
Қирғизистон президенти администрациясининг Ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбековнинг чет элликлар ҳақида «ёлғон маълумот» тарқатганлар «жавобгарликка тортилиб, қамалади» деган баёноти муҳокамаларга сабаб бўлди. У эълон қилган рўйхатдан таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, юристлар ва сиёсий таҳлилчилар ҳам ўрин олган. Фаоллар буни қўрқитишга уриниш ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш деб баҳолаб, бундай ҳаракат қонунга зид эканини таъкидламоқда.
Батафсил...Баткенда «Азаттиқ» қаҳрамонига уй берилди
Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара аниқланиб, икки давлат ўртасида ер алмашуви амалга оширилганидан сўнг уйсиз қолган Лайлак тумани яшовчиси Иқбол Абдувалиевага Баткен вилоятидан уй-жой берилди. Уч хонали уйнинг калитини президентнинг Баткен вилоятидаги вакили Мамиржон Раҳимов топширди. Маълумотга кўра, уй Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг топшириғи билан берилган. Иқбол Абдувалиева бундан аввал чегарани аниқлаш ва ер алмашуви жараёнидан кейин уйсиз қолганини айтиб,…
Батафсил...Иссиқкўлдаги автоҳалокатда уч ёш бола вафот этди
Иссиқкўл вилоятининг Тўн туманида бешта автомобил тўқнашиб кетиши оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, ҳалок бўлган болалар бир-бирига қариндош бўлган. Милиция ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Бишкек шаҳрида яшовчи 36 ёшли фуқарони қўлга олиб, жиноят иши қўзғатди. Қирғизистонда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги оқибатида содир бўладиган йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг…
Батафсил...Шаҳар кўрки — тозалик ва тартибда
Ўш шаҳридаги Абакир уулу Торобек кўчасидаги 9-сонли кўп қаватли уй атрофини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда уй олдида ноқонуний қурилган хусусий ёрдамчи иншоотлар ҳамда Увом канали ҳудудида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган кичик қурилмалар махсус техника ёрдамида бузилмоқда. Ҳудуд тозалангандан сўнг, хавфсизликни таъминлаш мақсадида канал бўйига темир тўсиқлар ўрнатилади.
Батафсил...Ўшда ўсмир йигит калтакланди
Ҳодиса Ўш шаҳрининг Анар кичик туманида содир бўлгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода икки нафар катта ёшли эркакнинг ўсмир йигитни калтаклаётгани акс этган. Ўш шаҳар мэрияси мазкур видео юзасидан тегишли хизматларга топшириқ берилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда ва болалар хавфсизлиги билан боғлиқ қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилади. Мазкур ҳолат Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг Сулаймон-Тоо милиция…
Батафсил...«Тараканлар» ҳукуматга қарши намойишга чиқди
Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида ёшлар ва талабалар бошлаган оммавий норозилик намойишлари ўтмоқда. Минглаб киши парламент томон пиёда юриш қилиб, таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда. Полиция «Тараканлар» ҳаракати иштирокчиларини калтаклар билан тарқатишга уриниб, кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Аммо шунга қарамай, акциялар бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда. «Тараканлар»нинг айтишича, давлат имтиҳонлари саволлари кўп йиллардан бери сотиб келинади, ҳукумат эса бунга…
Батафсил...Иссиқкўл вилоятида маст ҳайдовчи аниқланди
Иссиқкўл патруль милицияси ходимлари автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчини спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилгач, уни тиббий кўрикдан ўтказиш учун наркология марказига олиб боришга қарор қилган. Бироқ ёш ҳайдовчи икки марта текширув учун мўлжалланган назорат суюқлигини ичиб юборган. Патруль милицияси бош бошқармаси фикрича, у шу йўл билан жавобгарликдан қочишга уринган. Учинчи уринишда эса ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтди. Текширув натижалари унинг маст ҳолатда…
Батафсил...Қўчқўр қишлоғи марказида йирик ёнғин содир бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, тижорат павильони ёнмоқда. Гувоҳлар томонидан олинган видеоларда одамлар бино ичидаги товарларни шошилинч равишда олиб чиқиб, мол-мулкни сақлаб қолишга уринаётганини кўриш мумкин. Ёнғин чиққан жойдан қуюқ тутун осмонга кўтарилмоқда. Ҳозирча жабрланганлар ва ёнғин қамраб олган майдон ҳақида маълумот берилмаган.
Батафсил...Норин давлат табиат қўриқхонасидаги айиқ ва буғи акс этган видео
Қирғизистон Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги ҳузуридаги Норин давлат табиат қўриқхонаси ўрмончилари ҳудудни айланиб юриш чоғида айиқнинг буғни қувиб бораётган лаҳзасини видео олишган. Таъкидлаш жоизки, қўриқхона ҳудудида сут эмизувчиларнинг 26 тури, қушларнинг 104 тури, балиқларнинг 3 тури, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи жониворларнинг 1 тури ва судралиб юрувчиларнинг 4 тури қайд этилган. Бу ҳудудда Қизил китобга киритилган қор…
Батафсил...Норин вилоятида кучи 5 баллга етган зилзила қайд этилди
19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси соат 2:41 да Норин вилоятида кучи 5 баллга етган зилзила қайд этилди. Унинг эпицентри Норин шаҳридан 30 км узоқликда, Оттуқ ва Янги-Талап қишлоқлари яқинида жойлашган бўлган. Бу маълумотни Қирғизистон Сейсмология институти тасдиқлади. Институт шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Қирғизистон яқин келажакдаги зилзилаларга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида тарқалган маълумот юзасидан ҳам изоҳ берди.
Батафсил...Қирғизистонда АИ-95 бензиннинг бир литр нархи 110 сомгача кўтарилди
Қирғизистонда ўтган ҳафта охирида АИ-95 бензиннинг бир литр нархи 110 сомгача кўтарилди. Нефт ташувчилар уюшмаси маълумотига кўра, Қирғизистоннинг асосий ёнилғи етказиб берувчиси бўлган Россия бензин етказиб беришни деярли тўхтатган. Қирғизистон ҳукумати ёнилғи танқислигининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўраётганини ҳамда бир қатор мамлакатлар билан музокаралар олиб бораётганини билдирмоқда.
Батафсил...