2026 йилнинг 21 июль куни Instagram ижтимоий тармоғида блогер Азамат Ормокеев томонидан ёш ўсмирга нисбатан куч ишлатилгани акс этган видео эълон қилинган. Ушбу маълумот асосида Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли текширув ишлари олиб борилди.
Текширув давомида видеода акс этган воқеага алоқадор шахс аниқланиб, у 2006 йилда туғилган Т.Ж. экани маълум бўлди. Мазкур шахс милиция бўлимига олиб келинди.
Ҳозирда Т.Ж.га нисбатан Қирғизистоннинг Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг «Майда безорилик» моддаси асосида тегишли материаллар тўпланиб, Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг қабул қилиш ва тақсимлаш жойига жойлаштирилди.
Мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда. Қўшимча маълумот берилади.