Европарламент Қирғизистонни умрбод қамалган Азимжон Асқаровни озод қилишга чақирди

Европа парламенти депутатлари Қирғизистон ҳукуматини умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни қамоқдан озод қилишга чақирди. Европарламентдаги Renew Europe фракциясининг 6 аъзоси, жумладан, Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар делегацияси раҳбари Атиже Алиева Қирғизистон адлия вазири Марат Жаманкуловга бу борада мактуб йўллади. Мактбуда 69 ёшли Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашгани, у коронавирусга чалиниш хавфи остида экани таъкидланади, шунингдек, Олий суднинг Асқаров масаласида…

Батафсил...

Қирғизистонда 25-май дам олиш куни деб эълон қилинди

25-май дам олиш куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, 24-май Рамазон ҳайити якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, Меҳнат кодексига биноан кейинги иш куни дам олиш ҳисобланади. 5 кунлик иш тартиби билан ишлаганлар учун 23-24-25-май, олти кунлик иш тартиби билан ишлаганлар учун 24-25-май дам олиг кунлари бўлиб ҳисобланади.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус яна 28 кишида аниқланди

Қирғизистонда 19 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 27 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 6 + 1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй қилояти — 3 (Соль-Илецк ш. қайтганлар); Нарин вилояти — 11; Ўш вилояти — 6. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 71 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 55; Жалолобод…

Батафсил...

Қирғизистоннинг беш фуқороси Эрондан Бишкекка қайтди

Бишкекка Машҳад (Эрон) шаҳридан бортида беш нафар қирғизистонлик ва гуманитар ёрдам бўлган чартер авиарейси келди. Бу ҳақда хукумат матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, гуманитар юклар (ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя либлослари, ҳимоя кўзойнаклари, дори-дармонлар)ни расмий топшириш маросими «Манас» аэропортида соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов ва Эроннинг ҚРдаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Саид Харази иштирокида бўлиб ўтди. Қирғизистонликларнинг юртга қайтишлари билан боғлиқ тафсилотлар…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи қониқарли ҳолатда

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи қониқарли ҳолатда. Бу ҳақда 18-май куни, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди. — Ҳозирда Алмазбек Атамбаевнинг  аҳволи қониқарли ҳолатда. У куни-туни шифокорларнинг назорати остида бўлмоқда,  — деб айтилади маълумотда. Аввалроқ, Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари унинг қон босими тушиб кетганини билдиришган эди.

Батафсил...

Боткен чегарасида икки миллион сомлик ноқонуний олиб ўтилаётган товар қўлга олинди

Боткен вилояти, Қадамжой туманига қарашли Марказ овулида божхона ходимлари томонидан “Мерседес-Бенц 1840 LS 4x” русумли трансорт воситаси текширилган ва транспорт воситаси Қирғизистон фуқароси  “А.Ш.Б.” исмли шахсга тегишли эканлиги аниқланган. Автомобиль воситасининг юкларини текшириш чоғида қўшни мамлакатдан ноқонуний ўтаётган жами 14 тонна қуритилган мева борлиги аниқланди. Мусодара қилинган маҳсулотнинг ўртача бозор нархи 1 миллион 900 минг сомни ташкил қилади. Мазкур факт…

Батафсил...

Қирғизистонда депутатлар мустақил равишда ГЭС қуришга чақиришди

Қирғизистонда депутат Умбетали Қадиралиев парламентнинг бюджет ва молия қўмитаси мажлисида ҳукуматига мурожаат қилиб Қамбарота-2 ГЭСи иккинчи гидроагрегатини қуриш ва ишга тушириш лойиҳаси учун ички манбалардан молия қидиришга чақирди. Депутатлар бу лойиҳани молиялаштириш учун Евроосиё тараққиёт ва барқарорлаштириш жамғармасидан инвестицион кредит тақдим қилиш борасидаги Битимни муҳокама қилдилар. Мазкур Битимга 2017 йилда эришилган эди. «ГЭС лойиҳалари Қирғизистон учун мақбул, аммо бошқа давлатлар…

Батафсил...

Кузатувда ётган инсонлар қўзғолон қилмоқда

«Манас» аэропортининг ёнидаги кузатувда ётганлар у жойдан чиқаришларини талаб қилишмоқда. «Бизни қўйиб юборинг» деган талаблар айтилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича «у жойда муаммо мавжуд». Вазирликнинг вакиллари норози бўлганлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида кузатув жойига кетгани маълум бўлди. Интернет тармоқларида Кузатувга ётқизилганлар кўчага тўпланиб чиқиб олишгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди. Қирғизистонда 18 май…

Батафсил...

Олойда 60 минг сом жарима тўлаб қўйиб, меҳмон чақираман деганлар чиқмоқда

Олой туманида 60 минг сом жарима тўлаб, меҳмон чақираман деганлар бўлмоқда. Бу ҳақда бугун, 18-май куни Ўш шаҳридаги онлайн брифингда маҳаллий аҳоли вакили маълум қилди. Онлайн брифинг чоғида ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев аҳоли вакилларининг ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Савол: – Олойнинг Жўшўлу овулуда икки қўшнимиз йилқиларни бойлаб, меҳмон чақирамиз дейишмоқда. Жонлиқни сўйиб, гўштини тарқатинглар, халқни тўпламанглар десак,…

Батафсил...

Коронавирусни яна 78 одам юқтириб олди, кўпчилиги Россиядан келган меҳнат муҳожирлари

Қирғизистонда 18 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 78 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Беморларнинг 43 нафари – Россиянинг Соль-Илецк шаҳрдан қайтган меҳнат муҳожирларидир. Уч нафари эса – Санкт-Петербургдан қайтган курсантлар. Бундан ташқари Норин вилоятида 14, Ўш вилоятида олти, Ўш шаҳрида беш, Бишкек шаҳрида уч, Чуй вилоятида уч ва…

Батафсил...

Ўшда йўловчини ҳақорат қилган милиция вазифасидан олинди

Ўш шаҳрида йўловчи ва ҳайдовчини уят сўзлар билан ҳақорат қилган милиция ҳодими вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бўлимининг матбуот котиби Замир Сидиқовга таяниб  «Азаттиқ» сайти ёзмоқда. Сидиқовнинг айтишича ҳодим жиноятни таҳлил қилиш гуруҳида фаолият олиб борган, унинг ёнида бўлган ҳодимларнинг ҳати ҳаракатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди. Шаҳар милицияси ишдан бўшатилган ҳодим ИИВни «шарманда қилди» деб, фуқароларга…

Батафсил...

Қирғизистонликлар Туркияга даволаниш учун бориши мумкин

Дунёнинг 31 мамлакати фуқаролари, шу жумладан қирғизистонликлар учун Туркия Тиббиёт муасасаларида даволаш учун эшикларини очишини муълум қилди.  Бу ҳақда Anadolu агентлиги ҳукуматнинг қарори асосида ёзмоқда. Туркияга киришга бўлган чекловлар 20 майдан олиб ташланиши кутилмоқда. Қирғизистон фуқароларидан бошқа, Озарбайжон, Россия, Украина, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Германия, Буюк Британия, Ҳолландия, ва бошқа тизмадаги мамлакатларнинг фуқаролари даволаниш учун бу мамлакатга киришлари мумкин. Аммо бу…

Батафсил...

Болалар боғчаси июндан бошлаб ишга тушиши мумкин

Қирғизистонда болалар боғчалари июнь ойидан бошлаб ишга тушиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 15-май куни бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев “Ата Мекен” фракциясининг мажлисида маълум қилган.  «Агар тожливирус кейинчалик кескин турда кўпайиб кетмаса корхоналар режа бўйича ўз фаолиятини бошлайверади. Бола боғчалари ва таълим муасасалари  июннинг бошларида ишга киришади деб умид қилмоқдамиз». Депутат Сайдулла Нишанов эса болалар боғчаси ўз ишини бошламаса карантиндан сўнг…

Батафсил...

Жалолободда кучи 3,5 баллга етган ер силкинди

Жалолобод вилоятининг ҳудудида ер силкинди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Сейсмология институтининг хабарига кўра, ер силкиниши бугун, 17-май куни, соат 12:57да Жалолобод вилоятининг ҳудудида қайд қилиниб, ўчоғида кучи 3,5 баллга етган. Ер силкиниши Тўқтўғул туманининг Кетмон-Тепа, Уч-Терак овулларида 3 балл, Тўқтўғул шаҳрида 2,5 баллгача сезилган. Ер силкинишидан жабрланганлар ёки талофатлар қайд қилинмади.

Батафсил...

Ўшдаги эпидемиологик вазият барқарор эмас

Ўшдаги эпидемиологик вазият барқарор эмас. Шу сабабли, жамоат транспорти ҳозирча жорий этилмайди, дейди мэр ўринбосари Асилбек Топчубаев. «Шаҳар ичида одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга боришлари қийинчиликларни яратмоқда. Аммо халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, жамоат транспорти тожливирус юқтириб олиш ҳавфини оширмоқда. Ўш шаҳридаги вазият барқарор эмас. Шунинг учун биз жамоат транспортини ишга туширмай турамиз. Шаҳримиз бўйича жами 238 ҳодим жамоат транспортида фаолият…

Батафсил...

Қирғизистонда ёқилғи мойлари нархи арзонлади

Қирғизистонда ёқилғи мойи нархи арзонлади. Бу ҳақда “ринг.кж” сайти ёзмоқда. Маълум бўлишича, бензиннинг Аи-92 тури 0,2-3 сомга, шунингдек Аи-95 тури 0,4-2, 2 сомга ва дизель нархи 0, 6-3 сомга арзонлаган. Умуман олганда 2020-йилнинг 4 ойининг натижаси бўйича мамлакатда ёқилғи мойларининг улгурча баҳосининг арзонлагани кузатилмоқда. Мисол учун, январь-апрель ойларида республика бўйлаб, бензин нархи 2 сом 80 тийинга ёки 6,7 фоизга арзонлади,…

Батафсил...

Боткенда ёш ўсмирларга қурол ўқталиб қўрқитган турғун ва унинг отаси қўлга олинди

Боткен вилоятининг Қадамжой туманининг Кўк-Тала қишлоғининг 27 ёшдаги турғуни ва унинг отаси қўлга олинди. Вилоят милициясидан у 10-майда тўрт ёш ўсмирга қурол ўқталиб таҳдид қилиб, оёқларига икки марта ўқ отганини билдиришди. Отаси эса қуролни рухсатсиз сақлагани аниқланган.  «Ёш ўсмирларнинг соғлигига зарар етмаган. Болаларни фикр келишмовчили сабаб қўрқитган. Яна бошқа тафсилотлар тергов давомида аниқланади», — деб тушунтирди «Клооп»га Баткен вилоят ИИБининг…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан 6 киши зарарланди

Қирғизистонда 16 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 6 та ҳолат аниқланди. Янги касалланиш ҳолатлари асосан, Бишкекда уч нафар, Ўш шаҳрида бир, Ўш вилоятида бир, Боткен вилоятида бир кишида аниқланган.  Шунингдек 2020 йил 16 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1117 нафарни ташкил қилмоқда.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.…

Батафсил...

Қирғизистон бюджетига 10 миллард сомдан зиёд даромад тушмай қолди

Жорий йилнинг 4 ойида режалаштирилган маблағдан ҳазинага 10 млрд сомдан зиёд фойда тушмай қолган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари  Эркин Асрандиев маълум қилди. Унинг айтишича, Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулотининг кўлами ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. — Миллий статистика қўмитасининг 1-май кунги берган маълумоти бўйича, Қирғизистоннинг ЯИМти 148 млрд сомни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга камайган. Иқтисоддаги салбий кўринишлардан…

Батафсил...
1 26 27 28 29 30