Миллиардер Алижон Ибрагимовнинг дафн маросими бўлиб ўтди

Бугун, 4-февраль куни Тўқмоқда халқ орасида «Граф» номи билан танилган миллиардер Алижон Ибрагимовнинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда. Марҳумнинг қариндошларининг илтимосига биноан дафн маросимининг фотосуратлари ва видеоларини олиш тақиқланди.

 

Жасад дафн этилишидан олдин дўстлари номидан жаноза ўқилди. Унда Тўқмоқ шаҳри Иброҳимовнинг уйи, Қирғизистон эса унинг муқаддас ватани бўлганлиги айтилган.

Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги вакили Мирбек Мияров ҳам сўзга чиқди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Саноат ва инфратузилма вазирлиги вакили Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қозоғистон парламенти спикери Нурлан Нигматулиннинг хайрлашув хатини ўқиди.

Кейин сўз ишбилармон Александр Машкевичга берилди.

Дафн маросимидан сўнг, жасад мақбарага олиб кетилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимов Алижон Раҳмонович   1954-йил 5-июнида Ўзбекистон Республикасининг Фарғона шаҳрида таваллуд топган, кейинчалик Тўқмоқ шаҳрига кўчиб келишган. Қозоғистоннинг энг йирик тадбиркорларидан биридир, миллати уйғурдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ