Бишкек мэрияси олдида ота-оналар митинг ўтказмоқда

Бишкек мэрияси олдида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари митинг ўтказмоқда. Улар давлат мактабларини очилишини талаб қилмоқда.

Болалар боғчаларини очиш  талаби ҳам айтилди. Митингда 20 га яқин киши тўпланди. Улар онлайн дарсларнинг фақат Бишкекда давом этаётганига қарши бўлишмоқда.

 

Ота-оналарнинг олдига ижтимоий масалалар бўйича шаҳар мэрининг ўринбосари Айхан Чинибаева чиқди. Унинг таъкидлашича, шаҳарда 200 мингга яқин ўқувчи бор, ўқув бинолари 211 фоизга тўлиб қолган. Шаҳар мэрининг ўринбосари айнан шу сабаб Бишкекдаги мактабларни ҳудудларда бўлгани каби очиб бўлмаслигини айтди.

 

Ота-оналар, мактаблар ёпилганда нима учун савдо марказлари очилиб қолганини ҳақида сўрашди.

«Ҳа, савдо марказлари очиқ, аммо бир вақтнинг ўзида 200 минг киши у ерга бормайди. Яқинда янги мактаб қуриш мумкин эмас. Ёзда одамлар коронавирусдан вафот этганида, аҳолининг барчаси тизим айбдор деб айтган эди. Агар мактаб очилганидан кейин ўлим қайд қилинса яна келасизлар. «Сиздан бошқа ота-оналар мактаблар очилса, мэрияни ёқиб юборамиз деб қўрқитмоқдалар», – деди Чинибоева.

 

У шунингдек,   суҳбатлашиш учун ота-оналарни ўз кабинетига таклиф қилди.

30-январь куни Бишкек мэрияси эпидемиологик вазият туфайли офлайн режимга ўтишни кейинга қолдирган эди.

18-январдан бошлаб мактабда 1, 5, 9 ва 11 синф ўқувчилари таҳсил олишмоқда. Аввалроқ, икки мактаб ўқувчиларига коронавирус ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ