Икки ҳафта ичида барча мактаблар одатдагидек ўқитишни бошлайди

Агар Қирғизистонда коронавируснинг янги тури қайд қилинмаса, икки ҳафта ичида барча мактаб нормал ҳолатга қайтиши мумкин. Бу ҳақда бугун парламент қўмитаси йиғилишида Таълим ва фан вазири вазифасини бажарувчи Алмазбек Бейшеналиев маълум қилди.

 

Мажлисда Олий Кенгаш депутати Асел Қўдуранова онлайн таълим қачон тугашини сўраб, болаларнинг уй вазифаларини қисқартиришни сўради.

Бейшеналиевнинг сўзларига кўра, Бишкек, Ўзган, Аравон, Ўш, Чуй, Жалолобод вилоятларининг айрим жойларида вазият хавфли.

«Агар бизда коронавируснинг янги тури пайдо бўлмаса, у ҳолда икки ҳафта ичида барча мактаблар аввалгидек ишлай бошлайди», – деди Бейшеналиев.

Ҳозирда 1-5-9-11 синф ўқувчилари анъанавий тарзда ўқишмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ