Туркиянинг Маориф жамғармаси Қирғизистонда биринчи мактабни Бишкекда очади

Таълим ва фан вазири вазифасини бажарувчи Алмазбек Бейшеналиев «Маориф» Марказий Осиё жамғармаси директори Хусни Биржан билан учрашди.

 

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувнинг асосий мавзуси – Маориф жамғармасининг Қирғизистондаги фаолияти ҳақида бўлди.

Жамғарма ўз фаолиятини Туркиянинг Анқара шаҳрида 2020-йилнинг 10-ноябрда Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги ва Туркиянинг Маориф жамғармаси ўртасида Қирғизистонда хусусий таълим ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида имзоланган битим асосида ишлайди.

Туркия томони вакилининг сўзларига кўра, янги ўқув йилида Жамғарма Қирғизистонда Маориф жамғармасининг биринчи ўрта мактабини очиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширмоқда.

Бишкекда давлат стандартларига мувофиқ қирғиз тилида мактаб очиш режалаштирилган.  Ўқувчилар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам барча шароитлар яратилади. Шартномага биноан, ўқитувчиларнинг аксарияти Қирғизистон фуқаролари бўлади.

Вазирлик раҳбарияти фонд ишига омад тилаб, вазирлик сифатида ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар бундай мактабнинг очилиши таълим соҳасидаги қирғиз-турк алоқаларининг янада мустаҳкамланишига сезиларли ҳисса қўшишини таъкидладилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ