Ўш шаҳрида янги аэропорт қурилиши айтилди. Инвестор қаердан келади?

Ўш вилоятида янги аэропорт қуриш масаласи яна кўтарилиб, туркиялик сармоядорлар маблағ таклиф қилишди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг вилоятидаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Ўшда янги халқаро аэропорт қурилиши катта стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга. Шу мақсадда Қора-Сув туманининг Мади қишлоғидан 10 гектар ер майдони ажратилган, аммо маблағ масаласи ҳал қилинмай тўхтаб қолган.

 

«Аввалроқ Хитойнинг хусусий компанияси аэропортни қуриш нияти борлигини эълон қилган, аммо стратегик аҳамияти туфайли қўллаб-қувватланмаган эди. Энди биз Туркия ҳукуматидан маблағни молиялаштириш таклифини олдик. Музокаралар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Ўш вилояти раҳбари Жарасул Абдураимов аэропорт қурилиши режалаштирилаётган жойда бўлиб, маҳаллий ҳокимият ва тегишли хизматлар раҳбарларига ҳукуматга таклиф тайёрлашни топширди.

Ўш шаҳрида янги аэропорт қуриш ташаббуси биринчи марта 2016-йилда кўтарилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ