Марипов: Бир ойда 5600 сомга кун кўриш мумкин, аммо бу қийин

Ҳукуматнинг янги таркиби 3-февраль куни Олий Кенгаш мажлисида муҳокама қилинди. Унла депутат Дастан Бекешев бош вазирликка номзод бўлган Улуқбек Мариповдан: «Сиз ойига 5600 сомга яшашингиз мумкинми?»  деб сўради.

 

Улуқбек Мариповнинг айтишича, 5600 сомга яшаш мумкин, лекин аслида бу қийин.

“Мен сизнинг саволингизнинг моҳиятини тушунаман. Сиз энг кам яшаш даражаси тўғрисида гапиряпсиз ”, – деди Марипов.

Депутат Дастан Бекешев агар ойига 5600 сомга яшаш қийин бўлса, ҳукумат нега одамларни алдаяпти,  деб сўради. Мариповнинг таъкидлашича, бу чорасизнинг иши.

Яшаш минимуми – бу одамнинг кундалик ҳаёти учун сотиб олиши мумкин бўлган озиқ-овқат ва хизматларнинг минимал қиймати.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ