Жалолободда чет эл фуқаросини тунаб кетишди

Жалолободда чет эл фуқаросини тунаб кетишди. Жалолобод ВИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 2021-йилнинг 31-январь куни соат 21:40 атрофида Жалолобод шаҳрининг Ж.Абдураҳмонов кўчасида 37 ёшли Туркия Республикаси фуқароси 20-25 ёшдаги икки йигит билан учрашиб, уни тош заводига олиб боришни сўранишган, машинани чекка томон ҳайдатиб кетишган. У ерда уни тунашган.

 

“Улар чет эл фуқаросининг машинасига ўтириб, Сузоқ туманининг Тош-Булоқ қишлоғидаги сой бўйига бориб, уни қўрқитиб, минг сомдан ортиқ пул ва уяли телефонни олиб қочиб кетишган. Ушбу факт Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида Жиноят кодексининг 201-моддаси (Талончилик) билан рўйхатга олиниб, судгача бўлган иш қўзғатилган. Милиция гумонланувчиларни қидирмоқда », – дея хабар беради матбуот хизмати.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ