Қирғизистонда йўқ қилинган Қамчи Кўлбаев ким ва унинг ўлими нимани англатади?

Москвада расман “тож кийдирилган қонундаги ўғрининг” ўрнига янги номзод чиқа қолди. Кеча, 4-октябрь куни Бишкекда ўтказилган махсус операция чоғида “жиноят дунёси бошлиғи” сифатида танилган Қамчи Кўлбаев (Қамчибек Асанбек) отиб ўлдирилди. Бу хабарни Қирғизистон Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси тасдиқлади. Бишкекдаги “Plonder pub” дам олиш марказида (норасман Кўлбаевга тегишли дейилади) жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция пайтида, расмий маълумотларга кўра, Кўлбаев ва…

Батафсил...

Жапаров ва Ташиев «мафия давлатини» қонунийлаштиряптими?

Биз биргина муҳолифатни, фуқаролик жамиятни йўқ қилиб, ОАВга аралашган авторитар режимнинг классик шароитида яшаяпмиз, десак янглишган бўламиз. Чунки, август ва сентябрь ойларидаги воқеалар ҳукумат жиноятчиларни озод қилиб, фуқаровий фаолларни қамоққа олган Mafia State давлатни қонунийлаштиришга ҳаракат қилаётганини кўрсатди. Материал Фикр» бўлимида эълон қилинди — бу муаллифнинг шахсий фикрлари эканини англатади.  Президент Садир Жапаров ва унинг ҳеч ким сайламаса ҳам давлатни…

Батафсил...

Қирғизистонда йил бошидан бери оиладаги зўравонликнинг 8 минг ҳолати қайд этилди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Октябрь Урмамбетов Қирғизистонда 2023 йилнинг саккиз ойида оиладаги зўравонликнинг 8 512 ҳолати рўйхатга олинганини билдирди. Бу маълумотларни у Жогорку Кенешнинг 27 сентябрдаги йиғинида айтди. «Таъкидлаб ўтсак, ИИВда тузилган кўчма пунктлардаги милиция ходимлари жой-жойларга бориб ўзлари аниқлаган. Бундан ташқари, 3500 камера ўрнатилган, бу камералар асосида аниқлаяпмиз», — деди у. Урмамбетов билдиришича, рўйхатга олинган оиладаги зўравонлик ҳолатлари 2022…

Батафсил...

Селекциядаги жиноят иши: Жабрланувчининг синглиси унинг аризасини қайтариб олганини рад этди

Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманига қарашли Селекция қишлоғида собиқ эри шафқатсизларча пичоқлаган аёлнинг синглиси жабрланувчи гумондорга нисбатан олдин ёзилган «аризаларни қайтариб олмаганини ва кечирмаганини» билдирди. У опаси собиқ эрини жавобгарликка тортиш учун милиция бўлимига тинимсиз борганини айтди. Уларга «милицияга рўйхатга олиш, тиббий суд-тиббий экспертиза ва калтакланиш одатий ҳолга» айланиб қолган. Унинг айтишича, калтаклаш тинимсиз ва тизимли бўлган. «Уни кутилмаган жойда тутиб…

Батафсил...

Қирғизистонда кескин ошиб кетган нархларни барқарорлаштириш мақсадида ун таннархида сотилмоқда

Ун бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ун ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда ярмаркалар ўтказмоқда. Унда ун таннархида сотилмоқда, деб хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Вазирлик хабарига кўра, ярмаркалар Бишкекнинг тўртта йирик бозорида ўтказилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Исхоқ Анарбековнинг айтишича, Қирғизистонда “ун етарли миқдорда мавжуд, ортиқча хавотирга ўрин йўқ”. Вазирлик баёнотида қозоқ унининг нархи ошиши истеъмолчилар маҳаллий унни кўпроқ…

Батафсил...

Ҳукумат Қозоғистон унига нархнинг ўсиши мавсум билан боғлиқ эканини билдирди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бақит Торобаев 19 сентябрда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича йиғин ўтказди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси билдирди. Вазирлар Маҳкамасининг маълумотига кўра, Торобаев давлат органлари, нефтетрейдерлар ва ун чиқарувчи ассоциацияларнинг етакчилари билан учрашиб, қозоқ унининг нархи қимматлашини, шунингдек қимматлаши мумкин бўлган ёқилғи моддаси масаласини муҳокама қилган. Торобаев йиғинда Қирғизистонда буғдой танқислиги йўқлигини, Қозоғистондан келган уннинг нархи қимматламай тушганини билдирди.…

Батафсил...

Ўшда Жаҳон банки ҳисобидан марказий майдонга 8,5 млн сомга фаввора қурилмоқда

Ўш шаҳрининг марказий майдонига жаҳон банкининг моддий ёрдами билан 8,5 млн сомга фаввора қурилмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га 19 сентябрда шаҳар мэрияси билдирди. Маълумотга кўра, мазкур лойиҳа Ўш шаҳар мэрияси ва АРИС ташкилоти билан биргаликда шаҳар инфраструктурасини яхшилаш мақсадида амалга оширилган «Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш» лойиҳаси борасидаги беш лойиҳадан бири бўлиб ҳисобланади. Лойиҳада шаҳар турғунларининг дам олиши учун мўлжалланган фавворанинг атрофига ўриндиқлар…

Батафсил...

Июнь воқеалари бўйича яна қамоққа олишлар бошланди

Шу вақтнинг ўзида ўша машъум воқеалар бўйича афви умумий эълон қилиш таклиф қилинмоқда. Сўнгги олти ойда, Қирғизистонда 2010 йилнинг июнида Ўш ва Жалолобод вилоятларида юз берган миллатлараро низони уюштириш, оммавий тартибсизликларда қатнашиш ва қотилликда гумонланган бир неча шахс қўлга олинди. Орадан 13 йил ўтиб, бунгача ноҳақ қамалганларнинг ишини қайта кўриб чиқиш зарурати турганда, яна бир миллат вакилларини қўлга олишлар авж…

Батафсил...

Махсус лойиҳа: “Ўзбекистонга нега келин бўлдим, деб йиғлардим” – Қирғизистон ва 30 йилда эриган муз

Йиллар давомида совуқ бўлиб келган ўзбек-қирғиз алоқалари шиддат билан яхшиланди, давлатлар бир-бирига энг ишончли қўшни даражасида қарай бошлади. Бунинг сабаби нимада эди?   Узоқ йиллар Марказий Осиёдаги «демократия оролчаси» деб аталган Қирғизистон ҳудудан кичик бўлсада, унинг аҳамияти қўшнилари, айниқса, Ўзбекистон учун улкан кўрилади. Аммо Шавкат Мирзиёев қудратга келганга қадар азалдан қиз олиб, қиз бериб келган бу икки халқ совуқ сиёсий…

Батафсил...

Қирғизистонда ниқоб ва паранжи кийишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон Жўғўрқу Кенеш депутати Шарапаткан Мажитова жамоат жойларида юзни тўлиқ қоплайдиган бош кийим кийишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.  Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда жамоат жойларида юзни беркитувчи ёки шахсни таниб олишни қийинлаштирадиган кийим кийишни тақиқловчи қонун қабул қилинган. “Бизга ҳам бу қонун керак. Кўпчилик бурқа кийишни бошлади. Рўмол ўрашсин, лекин юзингни ёпма. Бу жуда хавфли”, деди у. Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Ўзбекистон парламенти палатанинг…

Батафсил...

Халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этди

Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев 4 сентябрь куни 76 ёшида оламдан ўтди. Ҳофизнинг вафотига оид маълумотни Озодликка Ўзбекистон Маданият вазирлигидаги манба тасдиқлади. Аввалроқ Шерали Жўраевнинг хаста экани айтилган эди. Озодлик манбасининг билдиришича, яқинлари уни душанба куни шифохонадан олиб келишган. Айни пайтда ҳофизнинг жаноза муддати эълон қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти унвонига эга Шерали Жўраев 1947 йили Андижон вилоятининг…

Батафсил...

“Мозийга қайтиб” – миграцияда ёзилган китоб

Одилжон Дадажонов “Мозийга қайтиб” номли икки жилдли китоб муаллифи. Бу китобни у Россияда меҳнат муҳожири бўлиб юрганда ёза бошлаган. Китобда 300 нафардан ортиқ Ўш ва Фарғона водийсида яшаган ўз даврининг таниқли инсонлари ҳақида ҳикоя қилинади. https://www.ozodlik.org/a/32577938.html  

Батафсил...

Олий суд Ўш воқеалари бўйича судланган Каромат Абдуллаевага берилган ҳукмни ўз кучида қолдирди

Қирғизистон Олий суди 2010 йилги Ўш воқеалари иши бўйича 2014 йилда сиртдан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган Карамотхон Абдуллаеванинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беради. «Қарор якуний ва шикоят қилиниши мумкин эмас. Карамотхон Абдуллаева Степной қишлоғидаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида. У 16 йиллик қамоқ жазосини ўтайди. У айбдор деб топилган жиноят учун даъво…

Батафсил...

1 сентябрдан Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади

1 сентябрдан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари икки давлат чегарасидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда 25 август куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 27 январда Бишкек шаҳрида имзоланган Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2006 йил 3 октябрдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома иш…

Батафсил...

Бобур театрининг таъмирланган биноси давлат комиссияси томонидан қабул қилинди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг таъмирланган биноси давлат комиссияси тарафидан қабул қилинди ва театр жамоасининг янги бинода ишлашига руҳсат берилди. «Азиз театримизга ҳайриҳоҳ бўлган дўстлар! Бугун театримизнинг тўлиқ реконструкция ишлари якунига етди. Барча ҳужжат ишлари бажарилди. Театримизнинг биноси давлат комиссияси томонидан қабул қилинди. Барчамизга ЯНГИ театр биноси муборак бўлсин», дейилади Бобур театрининг фейсбукдаги саҳифасида.…

Батафсил...

Орамиздаги одамлар: Наманганлик нуроний эгизаклар

Наманган шаҳрининг Тахтакўприк кўчасида яшовчи 80 ёшли Ҳасан-Ҳусан Ботировларни кўрган инсон борки юзига табассум югуриши аниқ. Эгизак нуронийлар билан мириқиб суҳбат қуриш, дуоларини олишга кўпчилик ошиқади. Икки томчи сувдай бир-бирига ўхшайдиган эгизакларни бутун шаҳар танийди. Юзидан нур ёғилиб турувчи отахонлар билан суҳбатлашган инсоннинг кайфияти кўтарилади.

Батафсил...

Қирғизистон Молия вазирлиги собиқ амалдор Тенгиз Болтурукга бир неча ўн минглаб доллар маош тўлангани ҳақидаги маълумотни рад этди

Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги Тенгиз Болтурукнинг “Буюк кўчманчилар мероси” миллий холдинг компанияси раҳбари лавозимида ишлаган давридаги маоши ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Аввалроқ Kaktus.media ўз манбаларига таяниб, молия вазири Алмаз Бакетаев томонидан 2022 йил 5 апрелда имзоланган ҳужжат суратини эълон қилган эди. Унда айтилишича, Молия вазирлиги Тенгиз Болтурук билан 2021 йил 21 декабрдан бошлаб 5 йил муддатга меҳнат шартномаси тузади ва…

Батафсил...

«Нелегал» операциясидан сўнг Россиядан 130 нафар қирғизистонлик депортация қилинди

“Нелегал” операциясидан сўнг 130 нафар Қирғизистон фуқароси Россия Федерациясининг Москва шаҳри ва Москва вилоятидан депортация қилинди. Бу ҳақда 19 июль куни Озодлик радиосига Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси консули Манас Жўлдошбеков маълум қилди. “Операция асосан Москва ва Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Жами 130 киши Москвадан Қирғизистонга депортация қилинди”, — деди Манас Жўлдошбеков. Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги Ноқонуний рейддан кейин етти мингга яқин…

Батафсил...

Сохта диплом. Фарходбек Алимжонов ва Фарҳат Исмоилов мандатдан маҳрум этилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Жўғўрқу Кенешнинг икки депутати – Фархат Исмоилов (“Ата Журт Қирғизистон” фракцияси) ва Фарходбек Алимжонов (“Алянс” фракцияси)нинг олий маълумот тўғрисидаги дипломларининг ҳақиқийлиги масаласини кўриб чиққан. Таълим ва фан вазирлиги комиссияси вакилларининг қайд этишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан олинган маълумотни текшириш жараёнида Фарходбек Алимжоновга олий маълумот тўғрисидаги диплом норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўпол равишда бузган ҳолда берилгани аниқланган. У 2012…

Батафсил...

Айтсам тилим… Қирғизистонда ўзбек миллий-маданий марказининг кераги борми?

Марказларнинг сони ортган сайин уларнинг обрўси ва ишининг сифати тушиб бормоқда. Яқинда Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Республика Ўзбек миллий-маданий марказининг қурултойи ҳақида ўзбек тилида чиқадиган икки сайтдан бошқа ҳеч бир оммавий ахборот воситаларида хабар берилмади. Икки мақоладан ташқари баъзи қурултой қатнашувчилари ижтимоий тармоқларда тадбирдан суратлар ва қисқа матн жойлаштирилди. У ҳам турли сабабларга кўра олиб ташланди. Ошкоралик – ишонч ва…

Батафсил...
1 … 22 23 24 25 26 … 52