«Нелегал» операциясидан сўнг Россиядан 130 нафар қирғизистонлик депортация қилинди

“Нелегал” операциясидан сўнг 130 нафар Қирғизистон фуқароси Россия Федерациясининг Москва шаҳри ва Москва вилоятидан депортация қилинди.

Бу ҳақда 19 июль куни Озодлик радиосига Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси консули Манас Жўлдошбеков маълум қилди.

“Операция асосан Москва ва Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Жами 130 киши Москвадан Қирғизистонга депортация қилинди”, — деди Манас Жўлдошбеков.

Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги Ноқонуний рейддан кейин етти мингга яқин муҳожир депортация қилингани, бир неча минг кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.

Жиноий ишлар асосан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ.

Россия расмийларининг хабар беришича, операциянинг биринчи босқичи 19-25 июнь кунлари амалга оширилган. Муҳожирларнинг хабар беришича, рейдлар давом этмоқда.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 24 июнь куни 130 нафар қирғизистонлик муҳожир Москвадаги хориж фуқаролари вақтинчалик сақлаш марказида сақланаётгани, элчихона уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бераётгани ҳақида хабар берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ