“Кешбэк”ни танқид қилган “Имом Термизий” масжиди имоми ишдан олинди

Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов “ижтимоий тармоқлардаги бир қатор баҳс-мунозарали, ҳиссиётли кескин чиқишлари, уламолар фатволарига нисбатан айрим тескари фикрлари” ортидан вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати 25 август куни хабар берди. Расман билдирилишича, 25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Исоқжон домла” деб танилган имомнинг ижтимоий тармоқлардаги…

Батафсил...

Ҳиндистон Ойга аппарат қўндирган тўртинчи давлатга айланди

Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” сайёралараро станцияси коинотга олиб чиққан “Викрам” модули муваффақиятли равишда Ой сатҳига қўндирилди. Модул бортига “Прагьян” ойюрари жойлаштирилган. Модулнинг Ойга қўндирилиши Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилотининг Youtube каналида жонли намойиш этилди. Уни 6,5 миллион киши томоша қилди. Ҳиндистон СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин Ойга ўз аппаратини қўндира олган тўртинчи давлат, ўз аппаратини Ойнинг жанубий қутбига қўндирган биринчи давлат бўлди. «Чандраян-3»…

Батафсил...

Евгений Пригожин Тверь вилоятида ҳалокатга учраган учоқ бортида бўлган

“Росавиация” Тверь вилоятида қулаб тушган хусусий учоқда Евгений Пригожин бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар агентлиги маълум қилди. “Бугун кечки пайт Тверь вилоятида юз берган Embraer учоғи ҳалокати бўйича текширув бошланди. Йўловчилар рўйхатида Евгений Пригожин исми ва фамилияси ҳам бор”, дея «Росавиация»дан иқтибос келтирди ТАСС агентлиги. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Тверь вилоятида Москвадан Санкт-Петербургга парвоз қилган хусусий учоқ…

Батафсил...

Доғистондаги портлашда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган

14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда фожиадан бир ҳафта ўтиб Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликов маълум қилди. Доғистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рубль ($10570) миқдорида ёрдам кўрсатилишини ҳам қайд этган. Вафот этган ўзбекистонликлар шахсига ойдинлик киритилмаган. Бу борада ҳозирча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам изоҳ…

Батафсил...

Доналд Трампга тўртинчи жиноий иш бўйича айблов эълон қилинди

АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга тўртинчи жиноий иш бўйича айблов эълон қилинди. Бу сафар унга қарши айбловлар Жоржия штатида қўзғатилди, у ерда прокурорлар Трамп 2020 йилги сайлов натижаларини ўз фойдасига ўзгартирмоқчи бўлган деб ҳисобламоқда. Жоржия штати прокуратураси собиқ президент Доналд Трампга қарши айблов қўйди. Фултон округи прокурори Фани Уиллис айблов хулосасида собиқ президент ва иш бўйича бошқа айбланувчилар 2020 йилги…

Батафсил...

Туркияда мигрантларга қарши рейдлар: Бедарак кетган ўзбеклар кўпаймоқда

Туркияда ҳужжатсиз юрган муҳожирларга қарши сўнгги икки ой ичида ўтказилган рейдлар давомида қарийб 36 минг мигрант қўлга олиниб, уларнинг 17 мингдан зиёди мамлакатдан чиқариб юборилган. Президент сайловидан кейиноқ бошланган бу амалиёт ҳали поёнига етгани йўқ ва рейдлар чоғида тутиб кетилаётганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Маҳаллий пабликлар яқин кунларда Туркияда йўқолиб қолган ўзбек мигрантлари ҳам рейдлар чоғида тутиб кетилиб, депортация марказларида…

Батафсил...

Алишер Усмонов “Dilbar” яхтасида тинтув ўтказилгани учун Германия судига мурожаат қилди

Халқаро санкциялар остида қолган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Германия Федерал Конституциявий судига ўзининг “Дилбар” яхтасида ўтказилган тинтувлар юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Die Welt хабар берди. Қайд қилинишича, Усмонов бу тинтувларни инсон қадр-қимматига тажовуз ва уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини бузиш деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, тадбиркор даъвосида ўзига қарши санкциялар қўллаш учун «асослар йўқлиги»ни, шунингдек, санкциялар рўйхатига киритилганидан сўнг,…

Батафсил...

Россияда меҳнат муҳожирлари учун патент ҳақи тўрт баравар оширилиши мумкин

Россияда мамлакат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижликлар учун патент ҳақини тўрт баравар ошириш таклиф қилинмоқда. Бунга оид қонунчиликка киритилган тузатиш Россия Давлат думасининг бюджет ва солиқлар бўйича қўмитасига йўлланган. Ҳужжатни ишлаб чиққан “Справедливая Россия” партияси вакиллари патент учун тўланадиган ҳақни 1200 рублдан 4800 рублгача оширишни таклиф қилишган. Ташаббус муаллифлари қайдича, бу қадам меҳнат жабҳасида Россия аҳолисини дастаклашга қаратилган. Расмий…

Батафсил...

Ўзбекистонда блогер Абдуқодир Мўминов 7 йилу 3 ойга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 4 август куни блогер Абдуқодир Мўминовни 7 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган. Ҳукм билан у жазо муддатини умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълумот тарқатди. Қайд этилишича, суд блогерни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а” банди, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми…

Батафсил...

Путин барча мансабдорлар Россия автомобилларида юриши шартлигини айтди

Россия президенти Владимир Путин қайта ишлаш саноати корхоналари раҳбарлари билан учрашуви чоғида «мамлакатнинг барча мансабдорлари Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларда юриши шартлиги»ни айтди. Путиннинг бу нутқи видеоси Россия ОАВларида эълон қилинди. «Вазирликлар, ташкилотлар ва иш бошқармалари хориждан автомобил сотиб олишда давом этишни илтимос қилмоқда. Мен бунга йўл қўмаслик кераклигини ва мамлакатнинг барча мансабдорлари ўзимизнинг автомобилларда юриши шартлигини айтдим», – деди Путин.…

Батафсил...

Учинчи жиноий иш: Трамп Капитолийга уюштирилган босқинда айбдор деб топилди

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга 2021 йил 6 январда Капитолийга уюштирилган босқин билан боғлиқ жиноий иш бўйича расман айблов эълон қилинди. Бу ҳақда махсус мустақил прокурор Жек Смит тақдим этган ҳужжатдан маълум бўлди. Федерал Катта ҳакамлар ҳайъати айбловни ёқлаб овоз берган. Трамп тўртта моддада айбланмоқда: давлатни алдаш мақсадида фитна уюштириш, расмий жараёнга тўсқинлик қилиш учун фитна уюштириш, расмий жараёнга тўсқинлик қилишга…

Батафсил...

Блогер Абдуқодир Мўминовга 11 йиллик қамоқ жазоси сўралмоқда

Блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича Миробод туман судида 1 август куни бўлиб ўтган суд музокараларида прокурор судланувчига 11 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган. Бу ҳақда Газета.uz нашри Олий суд матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Хабарда прокурор томонидан Абдуқодир Мўминовга нисбатан БҲМнинг 400 баробари миқдорида (132 миллион сўм) жарима жазоси тайинлаш ва 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш…

Батафсил...

Нашид важидан қамалган талаба учун қамоқ жазоси “озодликни чеклаш”га алмаштирилди

Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 28 июль куни нашид йўллагани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгир Улуғмуродов иши бўйича ажрим чиқарди. Олий суд матбуот хизмати маълумотига кўра, жума кунги маҳкамада судлов ҳайъати аъзолари дастлабки инстанция суди ҳукмини ўзгартиришга қарор қилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 майида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети талабаси бўлган Улуғмуродов Telegram’даги гуруҳ суҳбатида YouTube’даги…

Батафсил...

Даниядаги Ироқ элчихонаси олдида Қуръон ёқилди

Дания пойтахти Копенгагендаги Ироқ элчихонаси олдида икки киши Қуръон китобини ёқиш акциясини ўтказди. Reuters агентлигининг хабар беришича, улар “Дания ватанпарварлари” ультрамиллатчи гуруҳига мансуб. Бу сўнгги бир ҳафта ичида “Дания ватанпарварлари” гуруҳи аъзолари томонидан ўтказилган иккинчи мана шундай тадбир. 20 июль куни ҳаракат фаоллари элчихона олдида Қуръон китобини ёққан ва Ироқ байроғини топтаган эди. Дания ташқи ишлар вазири Ларс Расмуссен Қуръоннинг…

Батафсил...

Америкалик машҳур судья ўзбекистонлик талабани сўроқ қилди

АҚШда асли ўзбекистонлик бўлган Муҳаммадобидбек Обиджонов исмли йигит машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун жаримага тортилди. Унинг ишини дунёда энг адолатли судья номи билан танилган Фрэнк Каприо кўриб чиққани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, Муҳаммадобидбек Обиджонов машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун жаримага тортилган. Йигит эса бунга шикоят билдирган. Унинг ишини судья Фрэнк Каприо кўриб қиққан. Судьяга йигит кўчиб келишидан олдин…

Батафсил...

Meta ширкати Twitter муқобили бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди

АҚШнинг Meta ширкати ўз рақиби Twitter’га муқобил бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди. Meta бош директори Марк Цукербергга кўра, ижтимоий тармоқ ишга тушган илк соатларда беш миллиондан зиёд фойдаланувчи қайддан ўтган. Threads’га кириш учун фойдаланувчидан Instagram тармоғида аккаунти бўлиши талаб этилади. Айни пайтда янги ижтимоий тармоқда инстраграм-профилга обуналар ҳам сақланиб қолади. Meta Threads’ни ўз аккаунти ва обуначиларини бошқа иловаларга кўчириш имконини берадиган…

Батафсил...

Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқилишига муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити куни Швециядаги “муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз”, дея билдирди. Бу баёнотни Мирзиёев, ЎзЛиДеП матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳри сайловчилари билан 5 июль куни бўлиб ўтган учрашув чоғида берган. “Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, деган…

Батафсил...

Франциядаги тартибсизликлар пайтида 700 дан ортиқ одам қўлга олинди

Франция ИИВ маълумотларига кўра, мамлакатдаги тартибсизликлар чоғида 700 дан ортиқ кишиқўлга олинган, бироқ вазият аввалги кунга нисбатан тинчроқ. Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари полициячи томонидан ўлдирилган ўсмир иши бўйича тартибсизликларнинг тўртинчи кечасида 719 кишини қўлга олди. Бу ҳақда 1 июль, шанба куни эрталаб мамлакат Ички ишлар вазирлиги Twitter’да маълум қилди. Маҳкама маълумотларига кўра, намойишчилар билан тўқнашувларда 79 нафар полициячи яраланган. Бироқ, бутун…

Батафсил...

Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Татьяна Каримовани судга берди

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судида собиқ президент Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг Ўзбекистон собиқ биринчи хоними Татьяна Каримовага нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилади. Тошкент шаҳар суди расмий сайтида жойлаштирилган Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан 26 июнь куни кўриб чиқиладиган ишлар рўйхатида қайд этилишича, Пётр Каримов ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо ортидан даъво аризаси киритган. Пётр…

Батафсил...

Байден йиқилиб тушди. Оқ Уй “президентнинг аҳволи яхши” эканини билдирди

АҚШ президенти Жо Байден 1 июнь куни Колорадо штатида ҳарбий ҳаво кучлари академиялари битирувчиларига дипломларни топшириш маросимида иштирок этди. Байден саҳнага чиқаётганида қоқилиб йиқилди. 80 ёшли сиёсатчига тансоқчилардан икки нафари ўрнидан туришга кўмаклашди. Бу воқеа тадбир иштирокчилари орасида бир оз хавотир пайдо қилди. Ўрнидан турган Байден қоқилган жойига ишорат қилди. Оқ Уйнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Бен Лаболт твиттер…

Батафсил...
1 … 6 7 8 9 10 … 16