Россияда меҳнат муҳожирлари учун патент ҳақи тўрт баравар оширилиши мумкин

Россияда мамлакат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижликлар учун патент ҳақини тўрт баравар ошириш таклиф қилинмоқда. Бунга оид қонунчиликка киритилган тузатиш Россия Давлат думасининг бюджет ва солиқлар бўйича қўмитасига йўлланган.

Ҳужжатни ишлаб чиққан “Справедливая Россия” партияси вакиллари патент учун тўланадиган ҳақни 1200 рублдан 4800 рублгача оширишни таклиф қилишган. Ташаббус муаллифлари қайдича, бу қадам меҳнат жабҳасида Россия аҳолисини дастаклашга қаратилган.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Россияга иш излаб қарийб 3,5 миллион мигрант борган. Уларнинг 90 фоиздан кўпроғини Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ташкил этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ