Журналист Семетей Талас уулу экстремистик материалларни тарқатишда айбдор деб топилди

18 апрель куни Бишкекнинг Первомайский туман суди журналист Семетей Талас уулуни экстремистик материалларни тарқатишда айбдор деб топди. Бу ҳақда Озодликка суд матбуот хизмати хабар берди. Суд уни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди, бироқ бир йил муддатга синов назорати тайинлаб, жазодан озод қилди. Журналистнинг бу қарор устидан юқори инстанцияга шикоят қилиш ёки бермаслигини ҳозирча билмаслигини айтди. 2022 йил февраль ойида…

Батафсил...

Қирғизистонда икки давлат каналининг тугатилиши режалаштирилмоқда

Қирғизистонда “Бешинчи канал” ва «Пирамида» давлат телеканаллари банкрот бўлгани сабабли тугатилади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Чингиз Эсенгул уулу маълум қилди. Мулозимга кўра, телеканалларни «Қумтор» ва Бишкек ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш қарори бекор қилинган. “Телеканалларни тугатиш бўйича якуний қарорни Давлат мулкини бошқариш давлат агентлиги қабул қилади. «Қумтор» ҳақиқатан ҳам уларни [ТВ каналларини] ўз назоратига…

Батафсил...

Бишкекда “Сўз эркинлиги” хиёбони пайдо бўлди

Бишкекдаги «Интимак» боғида сўз эркинлиги хиёбони пайдо бўлди, деб хабар берди шанба куни «Кабар» ахборот агентлиги. Шу номдаги “Сўз эркинлиги” экологик кўчат экиш акциясида юзга яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этиб, 200 туп дарахт кўчатлари ўтқаздилар. Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбековнинг сўзларига кўра, тадбир “Жашил Мурас” миллий акцияси доирасида ўтказилди. “Акциядан кўзланган…

Батафсил...

Суд «Азаттиқ»нинг ҳисоб рақамини блоклаш билан боғлиқ даъвосини рад этди

Бишкек шаҳар суди «Азаттиқ»нинг банк ҳисобини блоклаш билан боғлиқ даъвосини қаноатлантирмади. Тегишли қарор 23 март куни ёпиқ йиғилишда қабул қилинди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Первомайский туман суди ИИВнинг мурожаати асосида «Азаттиқ Медиа»нинг «Демирбанк»даги ҳисобини ҳибсга олишга қарор қилди. Мурожаат учун ИИВ Қирғизистон Жиноят кодексининг 222 моддаси (“Жиноят даромадларини легаллаштириш) билан қўзғатилган 2021 йилги жиноий ишини асос қилиб кўрсатди. Адвокатлар Бишкек…

Батафсил...

Суд «Азаттиқ Медиа»нинг ҳисоб рақамларидан тақиқни олиш ҳақидаги даъвосини кўриб чиқишдан бош тортди

Бишкек маъмурий суди “Азаттиқ Медиа”нинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Давлат молиявий разведка хизматининг нашрни жиноий даромадларни легаллаштиришга алоқадор шахслар рўйхатига киритиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқишни рад этди. Адвокат Нурбек Сидиқовнинг айтишича, иш моҳиятан кўриб чиқилмагани учун суд қарорини ноқонуний деб билишини таъкидлади. Компания ўз ҳисоб рақамлари блоклангани сабаб ўз пулларини ишлата олмаган. Натижада бошқарув компанияси солиқларни ўз вақтида тўламагани…

Батафсил...

“Ўш садоси” газетасининг бош муҳаррири алмашди

Газетага етти йил бош муҳаррирлик қилган Соҳиба Шокирова ўрнига Лутфулло Раҳмонов тайинланган. “Ўш садоси” таҳририяти жойлашган бино масаласи бўйича раҳбарият билан икки йиллик тортишувлардан кейин, жорий йилнинг 14 январида мени ишдан бўшатишди”, дейди Соҳиба Шокирова биз билан суҳбатда. “Ўш садоси” газетасининг янги бош муҳаррири Лутфулло Раҳмонов ҳам ўзининг бу лавозимга тайинланганини тасдиқлади. Ўш вилояти ҳокимлиги нашри бўлган “Ўш садоси” газетаси…

Батафсил...

Маъмурий суд Азаттиқ сайтларининг блокировка қилинишнинг ноқонунийлиги ҳақидаги даъвосини рад этди

7 март куни Бишкек маъмурий суди Азаттиқ Медиа компаниясининг Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг веб-сайтларни блокировка қилиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, суд Азаттиқ Медиа адвокатларини даъвони қондиришни рад этишга қарор қилди. Азаттиқ мухбирининг сўзларига кўра, учрашув чоғида Маданият вазирлиги вакиллари “Настоящего времени”нинг қуролли тўқнашув ҳақидаги видеоматериалини мувозанатли деб…

Батафсил...

Бишкекда Next TV ходими полицияга сўроққа чақирилди

3 март куни Next TV телеканали ходими Тилек Жуматаев Чуй вилояти Аламудун ИИБга сўроққа чақирилган. Бу ҳақда Озодликка телеканал бош продюсери Дмитрий Ложников хабар берди. Унга кўра, Жуматаев ҳозиргача гувоҳ сифатида чақирилган. У тадқиқот материалларини визуализация қилиш билан шуғулланади. Телеканал бош продюсери ўз ходимини сўроққа чақириш сабаблари ҳозирча номаълумлигини таъкидлади. “Бизнинг тахминларимизга кўра, бунга жарима миқдорини ошириш масалалари муҳокама қилинган…

Батафсил...

ЭлТР давлат телеканали Қирғизистонда ПолитКлиникани судга берди

ЭлТР давлат телеканали «ПолитКлиника» нашри устидан Бишкекнинг Свердловский туман судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда нашрнинг ўзида хабар берилган. ПолитКлиника журналистларининг таъкидлашича, судга мурожаат қилишларига Қирғизистоннинг энергетика саноати учун хорижий кредитлар олгани ҳақидаги материаллари сабаб бўлган. Давлат канали ПолитКлиника “нотўғри маълумот” жойлаштирганини даъво қилиб, таҳририятдан 7 миллион сом товон пули тўлашни сўрамоқда. Материал муаллифи журналист Тинистан Асипбекдан эса…

Батафсил...

Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги “коррупция” ҳақида ёзган журналист прокуратурага чақиртирилди

Ўшлик журналист Шохруҳ Соипов Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат ўтказиш пунктида қирғиз чегарачилари ўзбекистонликлардан пул талаб қилаётгани тўғрисидаги материали ортидан ҳарбий прокуратурага чақиртирилди. Бу ҳақда журналистнинг ўзи хабар берди. Соиповнинг билдиришича, уни видеолавҳадаги фактлар бўйича кўрсатма бериш учун прокуратурага таклиф қилишган. Айни пайтда Соипов Берлинда бўлиб тургани учун кўрсатма беришга бора олмаган, аммо терговчи саволларига онлайн жавоб қайтаришга розилигини айтган. Ҳарбий…

Батафсил...

Қирғизистонда Азаттиқ билан боғлиқ икки суд мажлиси қолдирилди

17 февраль куни Бишкек маъмурий суди “Азаттиқ Медиа”нинг сайтлари блокланишидан норозилиги сабаб Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигига қарши даъвосини кўриб чиқди. Маданият вазирлиги вакили судьядан суратга олиш ва видео тасвирга олишни тақиқлашни сўради – судья унинг илтимосини қисман қондириб, фақат дастлабки 10 дақиқани суратга олишга рухсат берди. Шу билан бирга, «Азаттиқ» адвокати Акмат Алагушев маъмурий судда матбуот хизмати…

Батафсил...

Атамбаев Қирғизистон президенти бўлганида журналистларга қарши қилган даъволарини хато деб атади

Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев колонияни тарк этгач, журналистларга интервю берди. Жумладан, у 2017 йилда бир қатор оммавий ахборот воситаларига нисбатан қўзғатган даъволарига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, у хатосини кейинроқ тушунган. “Матбуот эркинлиги бўлиши керак. Мен судга мурожаат қилганимда эса битта хатога йўл қўйганман: мен президент эканлигимни ҳисобга олмадим. Президентларни судга бериб бўлмайди, чунки бизнинг судларимиз кучлилар фойдасига…

Батафсил...

Маданият вазирлигининг Азаттиқ Медиа ёпилиши ҳақидаги даъвоси бўйича йиғилиш 20 февралга кўчирилди

Қирғизистон Маданият вазирлиги Бишкекдаги суд идорасига лингвистик экспертиза тайинлаш бўйича сўров юборди ва жараённи кейинга суришни сўради. Судья аризани қаноатлантирди ва суд мажлисини 20 февралга белгилади. Департамент вакиллари Ленинский туман судида бўлиб ўтган суд мажлисига келмади, деб ёзади Озодликнинг қирғиз нашри. Йиғилишда фаоллар иштирок этган, улардан бири Ондуруш Тўқтонасиров нашрга босимни тўхтатиш талаби билан пикет уюштирган. 23 январь куни Қирғизистон…

Батафсил...

Венера Жуматаева: Бугунги кунда ОАВни ёпиш техник жиҳатдан имконсиз

7 февраль куни Озодлик радиоси қирғиз хизмати директори Венера Жуматаева “Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлигига босим: “Нотўғри маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қўллаш амалиёти” давра суҳбатида Азаттиқ Медиа атрофидаги вазиятга изоҳ берди. У сайтлар блокланганидан кейин таҳририят иши ўзгармаганини таъкидлаб, айни пайтда ОАВни тўлиқ ёпиш техник жиҳатдан имконсиз, деган фикрни билдирди. “Биз илгари қандай ишлаган бўлсак, шундай ишлаяпмиз.…

Батафсил...

АРИС «Kloop» материали юзасидан шикоятни қайтариб олди

Ҳамжамиятни ривожлантириш ва инвестициялар агентлиги (АРИС) Kloop.kg сайтида президент матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўринбеков тилга олинган материал юзасидан шикоятини қайтариб олди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар бермоқда. Қайд этилишича, АРИС шикояти 2 февраль куни қайтариб олинган. “[Шу] муносабати билан Ҳамжамиятни ривожлантириш ва инвестициялар агентлигининг (АРИС) kloop.kg таҳририятига нисбатан мурожаати бўйича маъмурий тартиб-қоида тугатилди”, — дея Kloop.kgдан иқтибос келтирмоқда АРИС. 1…

Батафсил...

CPJ: Қирғизистон ҳукумати Kloopга босимни тўхтатиши керак

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) халқаро ноҳукумат ташкилоти Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Kloop.kg сайтидан материални олиб ташлаш ҳақидаги талабига изоҳ берди. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) халқаро ноҳукумат ташкилоти Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Kloop.kg сайтидаги Ҳамжамиятни ривожлантириш ва инвестициялар агентлиги (ҲРИА) номи тилга олинган материални олиб ташлаш ҳақидаги талабига изоҳ берди. Ташкилотнинг фикрича, Kloop.kgни…

Батафсил...

Азаттиқ иши. Халқаро ташкилотлар президент билан учрашишни сўрамоқда

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) халқаро ноҳукумат ташкилоти бошқа олти халқаро ташкилот билан бирга 31 январь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров маъмуриятига мактуб йўллади. Бу ҳақда CPJ сайтида хабар берилган. Мактуб муаллифлари Қирғизистонда журналистларга нисбатан қатағон қилинаётгани ва матбуот эркинлиги бостирилаётганидан хавотир билдирган. Ташкилотлар мисол тариқасида Азаттиқ Медиа сайтларининг блокланиши, терговчи журналист Болот Темировнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши, Next TV директори…

Батафсил...

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти Азаттиққа босимни тўхтатишга чақирмоқда

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Қирғизистонда Азаттиқ матбуотига босим ва сўз эркинлигини тўхтатишга чақирган мурожаат билан чиқди. Бу ҳақдаги баёнот ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган. Мурожаат муаллифларига кўра, Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Азаттиқ фаолиятини тугатиш тўғрисидаги даъвоси “аллақачон кучайиб бораётган босим остида бўлган сўз эркинлигига жиддий тўсиқ бўлади”. “Азаттиқ веб-сайтларининг блокланиши ва уни ёпишга қаратилган айбловлар терговчи журналист…

Батафсил...

Қирғизистонда Азаттик Медиага чеклов узайтирилди

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Азаттик Медиа веб-сайтларини блокировка қилиш қарорини тасдиқлади. Бу ҳақда Озодликка бошқарманинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Салкин Сарногоева маълум қилди. Чеклаб қўйиш қарорига сабаб бўлган материал олиб ташланмагунча сайтлар блокланган ҳолда қолади, деди у. Шу билан бирга, у блокировка қилиш муддати қонун нормаларида кўрсатилмаганини ва у материал олиб ташланганидан кейин олиб ташланишини…

Батафсил...

Журналистлар Қирғизистон ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлаш бўйича ишчи гуруҳ таркибига киритилди

Президент маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Қайд этилишича, ишчи гуруҳ таркибига журналистлар, медиа экспертлар ва ҳуқуқшунослар киритилган. Ишчи гуруҳга оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари президент девонидан беш киши, жумладан, ҳуқуқий таъминот бўлими мудири Мурат Укушев киради. Аввалроқ, мутасаддилар ва журналистлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида депутат сўз эркинлигини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6 7