Бишкекда “Сўз эркинлиги” хиёбони пайдо бўлди

Бишкекдаги «Интимак» боғида сўз эркинлиги хиёбони пайдо бўлди, деб хабар берди шанба куни «Кабар» ахборот агентлиги.

Шу номдаги “Сўз эркинлиги” экологик кўчат экиш акциясида юзга яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этиб, 200 туп дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбековнинг сўзларига кўра, тадбир “Жашил Мурас” миллий акцияси доирасида ўтказилди.

“Акциядан кўзланган мақсад ОАВ вакилларини бир платформада бирлаштириш, давлат ва хусусий медиа тузилмалари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашдан иборат.

Бироқ “Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ҳаракат платформаси” ўз баёнотида бу ҳаракатни танқид қилиб чиқди.

Ташкилотга кўра, агар расмийлар оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар ва фуқаролик фаолларига босим ўтказиш амалиётини тўхтатса, мамлакатда сўз эркинлигини қайтариши мумкин.

Аввалроқ Freedom House халқаро ташкилоти “Дунёдаги эркинлик” йиллик ҳисоботида Қирғизистонни қаторасига учинчи бор “эркин бўлмаган” давлат деб тан олган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ