Эртага, 27-февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистонга амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг муҳим жиҳатлари, сиёсий ва дипломатик, чегара, савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Томонлар Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий динамикасини ошириш, минтақалараро миқёсда янги инфратузилма ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр алмашадилар.
Ўзбекистон вазири амалий ташриф билан Афғонистонга ҳам бориб келди. Аввалроқ у Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари билан учрашди.