23-февралда 72 кишига тожливирус ташхиси қўйилди

23-февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган 2 бемор вафот этиб, 72 янги ҳолат қайд этилди.

Янги ҳолатлар рўйхатга олинган жойлар:

Бишкек – 17

Ўш – 0

Чуй вилояти – 47

Ўш вилояти – 1

Талас вилояти – 0

Норин вилояти – 1

Иссиқкўл вилояти – 3

Жалолобод вилояти – 1

Боткен вилояти – 2

Бир кунда 76 киши тожливирусдан тузалди. Ҳудудлар бўйича:

Бишкек – 33

Ўш шаҳри – 2

Чуй вилояти – 26

Ўш вилояти – 0

Талас вилояти – 2

Норин вилояти – 1

Иссиқкўл вилояти – 11

Жалолобод вилояти – 1

Боткен вилояти – 1

 

Бугунги кунда шифохоналарда тожливирусдан 383 бемор, амбулатория шароитида 341 бемор даволанмоқда. Сўнгги кун давомида 3105 ПЗР тадқиқотлари ўтказилган.

Кун давомида мамлакат бўйлаб тиббиёт ходимлари ўртасида тожливирус юқтириб олган ҳолатлари қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери 4202 тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган бўлиб, улардан 4158 нафари соғайиб кетган.

Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда 86 минг 1 киши тожливирус билан касалланган. Улардан 82 минг 879 киши тузалиб, 1 минг 460 киши вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ