Қирғизистондаги қўзиқоринни бой мамлакатлар тонналаб сотиб олишади

2020-йилда Қирғизистон 54 тонна қўзиқоринни экспорт қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

 

Маҳсулотнинг умумий қиймати 511 минг долларга баҳоланди.

Бу хом, қайнатилган, музлатилган, қуритилган ва консерваланган қўзиқоринлардир.

Турлари ҳақида умумий маълумот йўқ. Бироқ, Agaricus (шампиньон) навини Жанубий Корея 0,1 тонна сотиб олди.

 

Қайси давлатлар Қирғизистондан қўзиқорин сотиб олган:

Германия – 33,8;

Жанубий Корея – 19,8;

Франция – 0,2;

Япония – 0,1;

Швейцария – 0,1.

Ўтган йили Қирғизистон Республикаси 400,7 минг АҚШ долларилик 44,3 тонна қўзиқорин сотган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ