Ўш вилоятида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси ва Қирғизистон Ислом университети томонидан ташкил этилган «Билимдонлар учун дунё нурли » номли китоб ўқиш танловига Ўш вилояти номидан иштирок этиш учун 25 ёшгача бўлган 30 пора Қуръонни ёдлаган қорилар ўртасида мусобақа бўлиб, ғолиблар эълон қилинди.

 

Танловда 1-ўринни эгаллаган мусобақа ғолиби Анас Ҳалматов Бишкекда бўлиб ўтадиган Қуръон мусобақасига йўлланма олди. Қолган ғолибларга сертификатлар, пул мукофотлари ва совғалар топширилди.

 

Тадбирга Ўш вилояти мусулмонлари қозиси Самидин қори Атабаев, ўринбосари Нурбек қори Ўрунбаев ва ҳакамлар ҳайъати, Қуръонни ёддан биладиган қорилар иштирок этишди.

 

«Билимдонлар учун дунё нурли» номли китоб ўқиш танловига йигирмадан ортиқ 30 пора Қуръонни ёддан билган қорилар иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати қарори билан ғолибни аниқладик. Республика мусобақасига қори акамиз муваффақият билан қайтади деган умиддамиз «, – деди вилоят қозиси Самидин Атабаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ