Президент маъмурияти: Қарз туфайли йирик объектлар Хитойга берилиши мумкин

Президент матбуот хизмати Садир Жапаровнинг Қирғизистон давлат қарзини тўламаса, кўплаб объектлардан маҳрум бўлиш хавфи борлиги ҳақидаги фикрига изоҳ берди.

 

Шанба куни Жапаров маълумот агентлигига берган интервьюсида собиқ президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистонни кўплаб иншоотлардан маҳрум қилишга олиб борган шартномаларни имзолаганини айтган.

 

Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек Sputnik Қирғизистон мухбирининг саволига жавобан қайси объект ва кредит ҳақида гап қўзғалганлигини гапиришдан бош тортди.

 

«Атамбаев ҳукмронлиги даврида жуда кўп чет мамлакатдан кредитлар олинган. Агар унинг шартлари бажарилмаса ва биз ўз вақтида тўламасак, объектлар қарз берувчига ўтказилади. Бу жуда йирик иншоотлар», — дейди Байтерек.

2020-йилнинг охирига кўра олинган маълумот бўйича, Қирғизистон Республикасининг ташқи қарзи 4 миллиард 850 миллион 730 минг долларни ташкил этади.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ