Жалолободда Қуръон мусобақаси ўтказилди

Бугун, 15-февраль куни Жалолобод вилояти қозиятида Қуръонни тўлиқ ёд олган қорилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада жами 18 нафар қорилар иштирок этишди. Мусобақани Жалолобод вилояти мусулмонлари қозиси Неъматулла ҳожи Жээнбеков очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.

 

Ҳошимжонов Мухториддин ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳудудий танлов ғолиби сифатида танланиб, 2021-йилнинг 20-февралида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика финалида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

 

Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганлар ва бошқаларга ўргатганларингиздир». Ушбу мусобақада иштирок этганингиз ғолиб бўлмасангиз ҳам шараф деб ҳисобланиши керак. Мусобақада қатнашиш учун сизлар ёд олган Қуръонни янада мустаҳкамлаб, Аллоҳ розилигини олишга ҳаракат қилдингиз. Аммо сиз биласизки, бу ерда битта ўрин бор. Шунинг учун финал мусобақасида қатнашишга муваффақ бўлган Мухториддинга омад тилаймиз ва унга Республика босқичида муваффақиятлар тилаймиз «, – деди Неъматуллоҳ ҳожи.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ