Тожливирусдан яна 85 бемор тузалди

Бир кунда 48 кишига тожливирус  ташхиси қўйилди. Бу ҳақда республика тезкор штаби хабар берди.

Вируснинг янги ҳолатлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Бишкек – 17

Чуй вилояти – 12

Ўш вилояти – 2

Норин вилояти – 2

Иссиқкўл вилояти – 10

Жалолобод вилояти – 2

Тиббий ходимлар орасида тожливирус юқтириб олганлар ҳақида маълумот йўқ. Бир кунда 1 шифокор касалхонадан, 2 нафари уй карантинидан чиқарилди.

Умуман олганда, республикада COVID-19 ташҳиси билан тиббиёт ходимлари орасида 4196 та ҳолат қайд этилган бўлиб, улардан 4121 нафар шифокор тузалган.

Сўнгги суткада 85 бемор COVID-19 дан тузалди:

Бишкек – 31

Ўш – 2

Чуй вилояти – 20

Ўш вилояти – 3

Талас вилояти – 3

Норин вилояти – 3

Иссиқкўл вилояти – 17

Жалолобод вилояти – 1

Боткен вилояти – 2

COVID-19 касаллигидан икки бемор вафот этди.

Тожливирус юқтирганларнинг умумий сони 85 564 тага етди. Улардан 82391 нафари тузалиб, 1444 бемор вафот этди.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ