Қулун кўли

Қора-Қулжа туманида ҳозирда қўриқхонага айланган Қулун кўли бор. У Фарғона тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Кўл денгиз сатҳидан 2856 метр баландликда жойлашган.

Майдони  3,25 квадрат километр. Атроф жуда чиройли. Шимолий ён бағирларида қарағайзор ва жанубий ён бағирларида арча ўрмонлари билан ўралган. Халқ ривоятларига кўра, қул кўлга чўкиб кетган экан. Бу ҳам келиб чиқиши бўйича тўсилган кўлларга киради. Зилзила содир бўлганда, қор кўчкиси сувни тўсиб қўйган. Тўсилган тўғоннинг баландлиги 120 метр, эни 500 метр ва узунлиги 200 метрни ташкил этади. Шимолий ва жанубий томонлари тик қоялар билан ўралган. Кўлдан сув оқиб чиқмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ