Вазирлик чет эл ва халқаро фондлардан 431 миллион $ кутмоқда

Молия вазирлиги веб-сайтида ёзилишича, Қирғизистон COVID-19 га қарши курашиш учун хорижий ва халқаро фондлардан 343,3 миллион АҚШ доллар бўлинган.  Вазирлик яна 431 миллион доллар кутаётганини айтмоқда, келаётган маблағларнинг умумий қиймати 774 миллион доллар бўлиши кутилаётгани айтилмоқда.

Қирғизистонга келиб тушаётган маблағларнинг Халқаро валюта фонди, Осиё тараққиёт банки, Европа Иттифоқи, Германия тараққиёт банки ва Жаҳон банки томонидан ўтказилган. Ушбу маблағ ижтимоий мажбуриятларга, соғлиқни сақлаш ва иқтисодий мақсадларга сарфланган.

Аммо сўнгги кунларда халқаро ташкилотлар молиялаштиришни тўхтатишларини айтишди. Улар орасида Россия 100 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги қарорини тўхтатганини эълон қилди. Улар буни мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг ёмонлашуви билан изоҳлашмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ