Қирғизистонда октябрь ойида 19 марта ер қимирлади

2020-йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда 19 маротаба сезиларли даражада зилзила содир бўлган. Бу ҳақда Сейсмология институти сайтида хабар берилган.

Зилзилаларнинг аксарияти ойнинг иккинчи ярмида қайд этилган. 9-октябрнинг ўзида 3,5 дан 4,5 гача бўлган учта табиий офат юз берди.

Энг кучли зилзила 6-октабрь куни содир бўлган, унинг кучи Рихтер шкаласи бўйича 5 баллни ташкил этган. Бир ой давомида қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган.


Aлоқадор хабарлар

Изоҳ