ЖССТ Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистонга COVID-19 га қарши курашда навбатдаги гуманитар ёрдамини беради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазир Алимқадир Бейшеналиев Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган Турк Кенгашининг Соғлиқни сақлаш бўйича илмий кенгаш йиғилиши доирасида ЖССТнинг Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ханс Клюге билан учрашган.

Учрашувда вазир тожливирус инфекциясига қарши кураш чоралари тўғрисида сўзлаб берди. Соғлиқни сақлаш соҳасига қўшимча гуманитар ва техник ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

«Қирғизистонга яқин кунларда кордиомониторлар, шошилинч тиббий ёрдам тўпламлари, жарроҳлик маскалари, қўлқоплар, шахсий ҳимоя воситалари, тожливирус инфекциясини аниқлаш учун материаллар ва бошқа гуманитар ёрдам партиялари келади. Юк 10 кун ичида Қирғизистонда бўлади», – деган Клюге.

Алимқадир Бейшеналиев ЖССТга кўмак учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида Ханс Клюге халқаро ташкилот Қирғизистонга ҳар доим ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ