Қирғизистон 2020-йилда қанча қарз тўлаши керак? Расмий жавоб

Ички ва ташқи қарзларни тўлаш учун Қирғизистон келаси йил республика бюджетидан 35 миллиард 349 миллион 900 минг сом ажратиши керак. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2021-йилга мўлжалланган бюджети лойиҳасида айтилган.

Унга кўра, ички қарзларни тўлаш учун 15 миллиард 351,3 миллион сом керак. Улардан:

• асосий сумма – 10,82 миллиард сом;

• фоизлар – 4,53 миллиард сом

• ташқи қарзни таъминлашга 19 миллиард 998,5 миллион сом керак. Улардан:

• Асосий сумма – 15 миллиард сом;

• фоизлар – 5 миллиард сом

Иккаласини ҳам ҳисобга олган ҳолда, 2021-йилда давлат 35,35 миллиард сомни тўлаши керак. Улардан:

• асосий сумма – 25,82 миллиард сом;

• фоизлар – 9,5 миллиард сом

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ