Мамлакат бюджети камомади яна 8 миллиард сомга кўпайди

Қирғизистон бюджетининг камомади 35,6 миллиард сомга етди Бу ҳақда бугун Қирғизистон Бош вазири Садир Жапаров ҳукумат йиғилишида айтиб ўтди.

Айни пайтда 2020 йилги бюджетга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинмоқда.

Унга кўра бюджет даромадлари 137,2 миллиард сомни (ўсиш 1,8 миллиард) ташкил этди. Шунингдек ҳаражатлар 172,8 миллиард сомга етди, бу билан аввал қабул қилинган бюджетга 9,7 миллиард сом қўшилмоқда.

Натижада, бюджет камомади 35,6 миллиард сомни ташкил этиб, камомад яна 7,9 миллиард сомга ошди.

Шунингдек мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти тўққиз ой давомида 400,2 миллиард сомни ташкил этиб, 2019-йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга камайди.

Айни пайтда Жапаров янги тузилган ҳукуматнинг биринчи йиғилишини ўтказмоқда. Унда қисқа муддатда иқтисодиётни барқарорлаштириш ва бюджетга ўзгартиришлар киритиш масаласи муҳокама қилинади.

Таъкидлаш жоизки, республика бюджетга шу билан иккинчи ўзгартириш киритилмоқда. Тожливирус туфайли июнь ойида яна бир ўзгартириш киритилиб, бюджет камомади 27 692,2 миллион сом миқдорида тасдиқланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ