Вагонларни арралаб сотишган. Қирғизистон темир йўлининг бошқарма раҳбари ҳибсга олинди

Қирғизистон темир йўлининг юк ва тижорат ишлари бошқармаси бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (молия полицияси) хабар бермоқда.

Текширув давомида ишхонанинг айрим ходимлари темир йўл вагонларини рухсатисиз арралаб юборганлиги аниқланди.

«Бу давлатга моддий зарар етказган. Қоидага биноан, агар корхона балансидаги мол-мулк яроқсиз ҳолда бўлса, уни фақат Давлат мулкини бошқариш жамғармасининг розилиги билан йўқ қилиш керак. Аммо фонд вагонларни йўқ қилишга рухсат бермаган», – дейилади хабарда.

Ҳибсга олинган раҳбарга бугун Биринчи май туман суди  эҳтиёт чорасини танлайди.

Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ